Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Агросервис оператор» ДУК боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини ривожлантириш билан шуғулланади

13.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.04.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Агросервис оператор» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги 180-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 11.08.2020 йилдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4803-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Агросервис оператор» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Қуйидагилар «Агросервис оператор» ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш;
  • боғдорчилик ва узумчилик хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологияларни кенг жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;
  • рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш, шунингдек мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш ва бошқалар.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • «Агросервис оператор» ДУКнинг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;
  • «Агросервис оператор» ДУКнинг моддий-техник базасини яратиш, шу жумладан уни жойлаштириш ҳамда юқори малакали кадрлар билан жамлаш чораларини кўриш.

 

Қуйидагилар «Агросервис оператор» ДУК фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
  • хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
  • боғ ва токзорларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига реализация қилишдан тушган маблағлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига «Агросервис оператор» ДУК томонидан янги боғ ва токзорлар барпо этишга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.04.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16