Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Академик лицейларда иқтидорли ёшлар қандай саралаб олинади

09.12.2020

Рус тилида ўқиш

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олиш механизми жорий этилади (3.12.2020 йилдаги ПҚ-4910-сон қарорга қаранг).

 

Давлат тест маркази (ДТМ) доирасида қуйидаги 2 бўлимдан иборат тест синовлари ўтказилади: танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовлари ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича тест. Шунингдек, тажриба тариқасида, рўйхат бўйича 14 та академик лицейда 2 босқичли саралаш тизими жорий этилади. Бу тизимда дастлабки ёзма имтиҳон кириш тест синовларидан аввал бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасаси назорати остида академик лицей томонидан ўтказилади. 2 босқичли тизимда дастлабки ёзма имтиҳонни ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланади. Ушбу ахборот 2021 йил 1 февралга қадар ОЎМТВ расмий веб-сайти ва ОАВда эълон қилинади. Имтиҳон якунлари бўйича ўқувчиларни кириш тест синовларини топширувчилар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Қуйидаги имтиёзлар назарда тутилган:

1) академик лицейнинг мос йўналишига қабул параметрларидан ташқари имтиҳонсиз қабул қилинадилар:

  • математика, физика, кимё, биология, информатика фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда иштирок этган умумтаълим муассасаларининг 8-9-синф ўқувчилари;
  • Халқаро Жаутиков Олимпиадаси, Халқаро Менделеев олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасида Халқаро Табиий фанлар олимпиадаси ғолиблари;

2) умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари орасидан фан олимпиадасининг республика босқичида 1-3-ўринлар ғолиблари академик лицейнинг мос йўналишига ҳужжат топширганда, дастлабки ёзма имтиҳондан озод этилади ва ихтисослик фани бўйича тест синовидан максимал балл берилади;

3) чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчиларга академик лицейларга кириш тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили ва фанлардан имтиҳонларсиз максимал балл берилади:

а) инглиз тили:

  • International English Language Testing System (IELTS academic) – 5 баллов;
  • Test of English as a Foreign Language (TOEFL) – IBT 42;
  • Cambridge Assessment English PET – B1;

б) немис тили:

  • Goethe-Zertificat – B1;
  • TestDaf – B1;
  • Deutsches Sprachdiplom – B1;

в) француз тили:

  • Diplome d’Etudes en Langue Francaise (DELF) – B1;
  • Test de Connaissance du Francais (TCF) – B1;

г) бошқа тиллар (испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили) учун миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича – В1;

д) умумтаълим фани ва чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат тегишлилиги бўйича – В1. Бунда умумтаълим фанини билиш даражаси бўйича минимал балл Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ДТМ томонидан белгиланади;

4) академик лицейлар томонидан умумтаълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчиларини жалб қилиш мақсадида 8-9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган олимпиада ва танловлар ғолиблари икки босқичли саралаб олиш тизими жорий этилган академик лицейларга ўқишга киришда дастлабки ёзма имтиҳондан озод этилади.

 

Юқорида айтиб ўтилган фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва фанларни ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар тажриба тариқасидаги синовлар жорий этилган академик лицейларга ўқишга қабул қилишда ҳам инобатга олинади.

 

Олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинмаган ҳамда касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган академик лицей битирувчилари бўйсунуви бўйича олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан касб-ҳунарга ўргатиш курслари (марказлари)да ўқитилади. Бунда тегишли олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) ушбу битирувчиларга касб-ҳунар ўргатиш ишларини ташкил қилиш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш учун масъул ҳисобланади.

 

ДТМ томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.

 

Шунингдек ҳужжат билан иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Хусусан, унда барча фанлардан энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган 10 нафар ўқувчига академик лицей педагогик кенгаши қарорига кўра семестрда 1 марта 2 БҲМ миқдорида «Академик лицейимиз ифтихори» стипендияси тўланиши назарда тутилган.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.