Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори 4 баравар камайтирилади

03.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурига (1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармон) мувофиқ 2018 йил 15 сентябрга қадар тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

 

2008 йилда Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари устав фондининг энг кам миқдори – жамият давлат томонидан рўйхатга олинган санада МБ курси бўйича эквиваленти камида 400 минг АҚШ долларига тенг сумма тасдиқланган (18.11.2008 йилдаги ПФ–4053-сон Фармонга қаранг). Ушбу қиймат кейинчалик «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририда мустаҳкамланган.

 

Бироқ Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ–5177-сон Фармони билан белгиланишича, жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланади. Шу сабабли устав фондининг энг кам қиймати ўша пайтда амал қилган курс бўйича сўмга қайта ҳисобланиб, қонунга ўзгартиришлар киритмаган ҳолда 1 600 млн сўм даражасида қайд этилди. Ушбу рақам Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низомда (бу ерга қаранг) акс эттирилди, бу билан у амалда қўлланиладиган бўлди.

 

Энди эса АЖ устав фондининг энг кам миқдорини 400 млн сўм миқдоригача, яъни 4 баравар камайтиришга қарор қилинди. Бу вазиятда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилиши шарт. Шу сабабли Давлат рақобат қўмитаси, ЛБМА, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлигига 2018 йил 15 сентябргача тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.     

 

Бунда 2016 йил 1 июлдан буён амал қилаётган янги ташкил этилаётган АЖ устав капиталидаги хорижий инвесторнинг мажбурий улуши камида 15%ни ташкил этиши талабини бекор қилиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинмади – талаб амал қилишда давом этмоқда.    

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум