Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Акциз солиғи тўланадиган ишлаб чиқариладиган товарларга 2017 йил учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди

10.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига  (2016 йил 27 декабрь, ПҚ–2699-сонбиноан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим товарлар учун акциз солиғи ставкалари индексация қилинди.

Акциз солиғи ставкалари адвалор (муайян нархга нисбатан фоизларда) кўринишда ва қатъий белгиланган (маҳсулотнинг муайян ҳажми ёки миқдорига нисбатан пул бирлигида белгиланган) бўлади. Республикамизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга нисбатан акциз солиғининг индексация қилинадиган қатъий белгиланган ставкалари амал қилади.

 

Қуйидаги жадвалда 2017 йил учун республикамизда ишлаб чиқариладиган акциз солиғи тўланадиган айрим товарлар бўйича акциз солиғининг 2016 йилга нисбатан индексацияси келтирилган:

 

Товарлар номи

Солиқ ставкалари бир ўлчов бирлигига сўмда ёки акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан фоизларда

2017 йилда  ўсиш 2016 йилга нисбатан  %да

2016 йил учун

2017 йил учун

1. Этил спирти (1 дал учун)

5 020

6 275

25%

2. Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун) 1

 

 

 

табиий равишда ачитилган натурал винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

6 055

6 358

5%

бошқа винолар

8 333

10 000

20%

3. Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун) 1

45878

58265*

27%

4. Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун) 1

43 246

54 057**

25%

5. Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун) 1

5 133

6 416

25%

6. Ўсимлик (пахта) ёғи (1 тонна учун) 1:

 

 

 

озиқ-овқат ёғи

919 448

919 448

-

техник мой (озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшишга яроқсиз бўлган)

505 773

505 773

-

7. Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар (1 минг дона учун) 1

28 794

37 432

30%

8. Заргарлик буюмлари

25%

25%

-

9. «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ2 томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар

29%

29%

-

10. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари

11%

11%

-

11. Қимматбаҳо металллар2

 

 

 

12. Нефть маҳсулотлари1:

 

 

 

Аи-80 бензини

321 430 сўм/тонна

321 430 сўм/тонна

-

Аи-91, Аи-92, Аи-93 бензини

353 430 сўм/тонна

353 430 сўм/тонна

-

Аи-95 бензини

408 890 сўм/тонна

408 890 сўм/тонна

-

дизель ёқилғиси

273 400 сўм/тонна

273 400 сўм/тонна

-

ЭКО дизель ёқилғиси

284 250 сўм/тонна

284 250 сўм/тонна

-

авиакеросин

50 580 сўм/тонна

50 580 сўм/тонна

-

дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

207 000 сўм/тонна

207 000 сўм/тонна

-

13. Табиий газ, шу жумладан, экспорт учун 2

25%

25%

-

14. Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ ("Ўзтрансгаз" АК минтақалараро унитар корхоналари томонидан аҳолига сотиладиган газ ҳажми бундан мустасно), шу жумладан, экспорт2

26%

26%

-

 

*) Ҳажмий улушда этил спирти 40 фоиздан кўп бўлган коньякка акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 96 006 сўм миқдорида белгиланади.

 

**) Ҳажмий улушда этил спирти 40 фоиздан кўп бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 89 071 сўм миқдорида белгиланади.

 

Эслатма: 

1.Қатъий миқдорларда белгиланган акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан нархларнинг динамикаси ҳамда маҳсулотнинг сотилиш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда йил мобайнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

2."Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ автомобиллари, табиий ва суюлтирилган газ, қимматбаҳо металлар, шунингдек чакана савдо тармоғида сотиладиган тилладан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади. Бунда аҳолига реализация қилинадиган табиий газдан олинадиган табиий газ нархида назарда тутилган акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланган суммаси инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда "Ўзтрансгаз" АК тасарруфида қолади. 

 

2017 йилдаги акциз солиғи ставкалари республикамизда ишлаб чиқариладиган қуйидаги акциз тўланадиган товарлар учун индексация қилинган:

 

1. Алкоголли маҳсулотлар:

 

табиий равишда ачитилган натурал винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда) - 5%га (2016 йилда - 5%га);

 

бошқа винолар - 20%га (2016 йилда 15%га). Қувватланган виноларга акциз солиғи ставкалари табиий виноларга нисбатан кўпроқ хажмда индексация қилинган (бу сўнгги 4 йил ичидаги тенденция). Натурал винолар табиий равишда ачитиш усули билан спирт қўшмасдан олинади. Натурал виноларда спиртнинг табиий даражаси 13%дан ошмайди. Қувватланган винолар виноматериалларга этил спирти қўшиш йўли билан олинади, уларда спирт даражаси 16 дан 19%гачани ташкил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда қувватланган винолар бўйича акция ставкалари ва унинг индексацияси натурал виноларга нисбатан жадал бўлади. Тегишинча, қувватланган виноларнинг қиймати натурал виноларга нисбатан кўпроқ суммага ошади.

 

- коньяк - 27%га (2016 йилда - 22%га). Агар ўтган йилларда коньяк ароқни индексация қилиш миқдорларида индексация қилинган бўлса, охирги 3 йилда коньякни индексациялаш ароқ индексациясидан жадаллашган. Коньяк анча қиммат ичимлик ҳамда унинг учун акциз ставкалари ароқ ва алкоголли маҳсулотларнинг бошқа турларига нисбатан юқорироқ бўлиши керак. Тегишинча, коньякнинг қиймати ароқ ёки винонинг қийматига нисбатан кўпроқ ошади.

 

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар - 25%га (2016 йилда - 15%га). Ароқ ─ алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) ичида асосий маҳсулот саналади, у ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажмлари, акциз солиғининг эса 90%идан ортиғини беради. Ароқ учун акциз индексациясининг жадал ўсиш темпи бир томондан алкоголи маҳсулотларни истеъмол қилинишни чеклаш зарурати билан изоҳланади. Бошқа томондан бюджетга тушумларнинг мазкур манбаининг фиксал вазифалари муҳим саналади.

 

этил спирти - 25%га (2016  йилда - 20%га). Этил спиртининг юқори индексацияси (этил спиртининг 90%и ликер-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишлатилади) тиббиёт мақсадларида ишлатиладиган турли спирт эритмалари ишлаб чиқарувчилари учун спирт қийматининг нисбатан ошириш зарурати билан тушунтирилади. Дорихонада 70%ли спирт эритмасининг нархи худди шундай ҳажмдаги (ва спирт сақлайдиган) ароқ нархидан арзонроқ. Бу муайян даражада аҳолининг маълум тоифаларини спирт эритмаларини истеъмол қилишга рағбатлантиради. Этил спиртига акциз ставкалари индексацияси спирт эритмалари нархига таъсир кўрсатади ва алкоголли маҳсулотларда (спирт бўйича акциз алкоголли маҳсулотларга акциз бўйича ҳисобга олинади) акс этмайди;

 

2Пиво - 25%га (2016 йилда -  25%га). Пиво кучсиз алкоголли ичимлик саналади, тиббий кўрсатмаларга кўра у одам саломатлиги учун фойдали маҳсулот эмас. Шундан ва ишлаб чиқаришнинг ортиб бораётган ҳажмларидан келиб чиқиб пиво учун акциз ставкалари алкоголли маҳсулотларнинг бошқа турларига нисбатан кам бўлмаган ҳажмда  индексация қилинади.

 

3. Тамаки маҳсулотлари - 30%га (2016 йилда - 50%га). Тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи индексациясининг етарлича юқорилиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) талаблари ва «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонун қоидалари билан боғлиқ.

 

4. Озиқ-овқат ва техник ўсимлик (пахта) ёғи – акциз ставкалари ўзгаришсиз қолдирилган. Ўсимлик (пахта) ёғининг республикамиздаги энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан бири эканини инобатга олган ҳолда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш мақсадида (сўнгги йилларда ўсимлик ёғи импорти ошди) пахта ёғи учун акциз солиғи индексация қилинмайди.

 

Шу билан бирга 2017 йилдан барча пахта ёғи ишлаб чиқарувчилари учун тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида, саломаc ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган пахта ёғи ва "Ўзбекистон" ёғига  акциз солиғи солинмайдиган қоида бекор қилинди.

 

5. Нефть маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолади, яъни 2016 йилдаги даражада сақланиб қолади. Бу нефть-газ тармоғи корхоналарининг молиявий аҳволини қўллаб-қувватлаш зарурати билан боғлиқ.

 

6. Заргарлик буюмлари, «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар, кумушдан ишланган ошхона анжомлари, табиий ва суюлтирилган газ учун акциз солиғининг амалдаги фоиз ставкалари ўзгаришсиз сақланиб қолинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум