Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун йиғим тўлайдилар

09.03.2018

 

Президентнинг 5.03.2018 йилдаги ПҚ–3563-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.03.2018 йилдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ушбу соҳа вазирлигида Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди (бу ерда батафсил қаранг).

 

Қарор билан Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари белгиланди:

  • хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан норезидентлардан ҳомийлик ажратмалари;
  • мамлакат Давлат бюджети маблағлари;
  • тренерлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича аттестациядан ўтиш ва рухсатнома олишдан, 1.06.2018 йилдан бошлаб жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришдан келиб тушадиган маблағлар;
  • 1.06.2018 йилдан жорий қилинаётган йиғимлар (қуйидаги жадвалга қаранг) ва бошқа тақиқланмаган тушумлар.

 

Йиғим тўловчилар

Йиғим олинадиган объект

Миқдори

Пиво ишлаб чиқарувчилар

Пиво сотиш ҳажми

2 000 сўм / 1 дал учун

Ароқ ишлаб чиқарувчилар

Ароқ сотиш ҳажми

5 000 сўм / 1 дал учун

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар

Сигареталар сотиш миқдори

1 000 сўм / 1 минг дона учун

 

Мазкур йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан жорий йилнинг 10 апрелига қадар тасдиқланиши лозим.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум