Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алоҳида ташкилотлар учун газ ва электр энергияси тарифларига нисбатан оширилган коэффициентлар тасдиқланди

15.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 йилдаги 1025-сон «Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 8.11.2017 йилдаги ПҚ-3379-сон «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан энергия ресурсларига оширилган коэффициентларни жорий этиш кўзда тутилган (шарҳга қаранг).

 

Шу тариқа, 2018 йил 1 январдан бошлаб табиий газ ва электр энергияси учун тарифларга нисбатан оширилган коэффициентлар тасдиқланди. Улар фақат қуйидаги жадвалда кўрсатилган истеъмолчи  ташкилотларга нисбатан қўлланилади.

 

Истеъмолчи ташкилотлар

Тўлов қуйидагилар учун амалга оширилади:

табиий газ

электр энергияси

Пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг «қуруқ усули»дан фойдаланувчи корхоналар.

ушбу рўйхатга киритилмаган истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

 

 

 

 

 

 

амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

Пиширилган ғишт, цемент, асфальт ишлаб чиқарувчи корхоналар (ушбу илованинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно).

 

 

 

1 куб. м учун 1000 сўм

Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.

Бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

Иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари.

Чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

Ресторанлар, кафе, тантаналарни ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).

Гипс-картон, йўлакбоп ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.

Ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга табиий газ қазиб олиш ва уни ташишни амалга оширувчи қўшма корхоналар ва хорижий корхоналарга табиий газ етказиб бериш тузилган контрактлар шартларига мувофиқ нархлар бўйича, бироқ экспортга етказиб бериш нархидан паст бўлмаган нархларда амалга оширилади.

Электр энергиясига ҳақ тўлаш учун амалдаги тарифга нисбатан оширилган коэффициент уланган қуввати 750 кВАгача бўлган истеъмолчилар учун қўлланилади.

 

Маълумот учун: улгуржи истеъмолчиларга табиий газ учун 15.07.2017 йилдан бошлаб амалдаги тариф ­–  1000 м3 учун 263 400 сўм. Электр энергияси учун долзарб тарифлар билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум