Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Акциз солиғини автоматик ҳисоблаш: Солиқ қўмитаси октябрь ойи учун янги ҳисобот шаклларини очди Фармацевтика маҳсулотлари бозорида юридик шахслар учун қоидалар қандай ўзгаради 2027 йилда ёнғин хавфсизлиги: бизнеснинг янги мажбуриятлари ва жавобгарлиги 2027 йилда ёнғин хавфсизлиги: бизнеснинг янги мажбуриятлари ва жавобгарлиги

АҚШ, Буюк Британия ва Шенген визаларига эга Ҳиндистон фуқаролари учун мамлакатга кириш соддалаштирилди

04.09.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.08.2026 йилдаги "Халқаро тан олинган визаларга эга бўлган хорижий фуқаролар учун Ўзбекистон Республикасига кириш тартибини соддалаштириш тўғрисида"ги ПФ-180-сон Фармони қабул қилинди. 

 

Ҳужжатда кўзда тутилган мақсадлар:

• виза тизимини соддалаштириш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва сайёҳлар оқимини ошириш;

• бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибасини қўллаш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш.

 

Ҳужжат билан 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Австралия, Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Канада, Корея Республикаси, Шенген битимига аъзо давлатлар, Янги Зеландия ва Япониянинг бизнес ва сайёҳлик тоифаларидаги амалдаги кўп марталик кириш визаларига эга бўлган Ҳиндистон Республикаси фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши белгиланди.

 

Шунингдек, ушбу хорижий визалардан бирининг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача бўлган муддатга ўз мамлакатига ёки учинчи давлатга учиш учун авиачиптани тақдим этиш зарур.

 

2027 йил 1 июлга қадар ушбу қарорнинг ҳиндистонлик сайёҳлар оқимига таъсири натижаларига кўра, ушбу амалиётни бошқа хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўллаш бўйича таклиф ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                  Лола Абдуазимова