Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Асосийсидан олдин синов тариқасидаги рўйхатга олиш ўтказилади

21.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарори қабул қилинди.

 

«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонунга ва Президентнинг 5.05.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар белгиланди:

  • 2023 йил 1–25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш;
  • аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирини 2021 йил 1–25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга ошириш.

 

 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;
  • 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;
  • Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича «Йўл харитаси».

 

2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш 1–25 ноябрь кунлари қуйидаги тартибда ўтказилади:

  • 1–5 ноябрь кунлари Интернет тармоғи орқали аҳоли рўйхатга олиш;
  • 6–10 ноябрь кунлари Интернет тармоқи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш;
  • 11–22 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш;
  • 23–25 ноябрь кунлари ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10%ини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш.

 

Давлат статистика қўмитасига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, дастурий таъминот ва моддий-техника воситаларини сотиб олиш, 2020-2023 йилларда ҳудудий статистика органлари учун бошқа турдаги офис техникаларини сотиб олиш, шунингдек уларни юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминлаш топширилди.

 

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар асосий аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари, маъмурий туманлар хариталари) билан таъминлаш топширилди.

 

2021 йил 1 апрелга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни рақамлаш ишларини якунига етказиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.11.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16