Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Айрим идоравий НҲҲлар давлат реестридан чиқарилади

05.04.2021

Рус тилида ўқиш

 alt=Адлия вазирлиги томонидан «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруқ чиқарилди (АВ рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.).

 

Рўйхатга мувофиқ қирқ тўртта норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқарилади. Қуйидаги ҳужжатлар ҳам рўйхатга киритилган:

  • Марказий депозитарийнинг савдо ва ҳисоб-китоб-клиринг тизимлари билан ўзаро фаолияти тартиби (АВ рўйхат рақами 854, 16.12.1999 й.);
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таълим дастурларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш мақсадида уни аттестациядан ўтказишнинг махсус мезонлари (АВ рўйхат рақами 606, 20.01.1999 й.);
  • «Марказий депозитарийнинг савдо ва ҳисоб-китоб-клиринг тизимлари билан ўзаро алоқадорлиги тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруқ (АВ рўйхат рақами 584-1, 13.10.2008 й.);
  • Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситалар, номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерлик ҳисоби бўйича йўриқнома (АВ рўйхат рақами 912, 18.03.2000 й.);
  • «Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (АВ рўйхат рақами 1397, 6.08.2004 й.).

 

Ҳужжат «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга, Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.1997 йилдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 469-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2021 йилдан кучга кирди.


                                                                                                                 Наргиза Во
ҳидова.



Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16