Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Балиқчилик тармоғини ривожлантириш Ўзбекбалиқсаноат зиммасига юклатилди

03.05.2017

 

Президентнинг 1.05.2017 йилдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА.

 

Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси ташкил этилди

 

Унинг фаолияти қуйидаги уч асосий йўналишга қаратилади:

  • балиқ чавоқларини етиштиришни такомиллаштириш;
  • табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
  • балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш.

 

Ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖлари  ва балиқчилик тармоғининг бошқа ташкилотлари “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг муассислари ҳисобланади. Ўз навбатида “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан ташкил этилаётган инвестицион компания (устав жамғармасида камида 51 фоиз улуши билан)  ҳамда балиқчилик тармоғининг ташкилотлари ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖларининг муассислари ҳисобланади.

 

“Ўзбекбалиқсаноат”нинг раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.

 

Қарор билан уюшмасининг ташкилий тузилмаси, унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси, шунингдек ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖларнинг намунавий тузилмаси маъқулланди.

 

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

 

Унинг вазифалари жумласига илмий-тадқиқот ва селекция-наслчилик ишларини, замонавий озуқалар рецептурасини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғида замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш бўйича бошқа тадбирларни амалга оширишни, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволашни, тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари шакллантирилишини молиялаштириш киради.

 

Табиий сув ҳавзалари ижарасидан тушган маблағлар тўлиқ миқдорда жамғармага йўналтирилади.

 

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида фаолият юритган бюджетдан ташқари Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси тугатилди.

 

Кадрлар тайёрлаш билан астойдил шуғулланилади

 

Балиқчилик тармоғи учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик факультетини ташкил этилди.

 

Шунингдек, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Арнасой қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи базасида балиқчилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш бошланади. Коллежнинг ўзи эса Тошкент давлат аграр университетига бириктирилди.

 

Имтиёзлар берилди

 

Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖлари ва  уюшма таркибига кирувчи юридик шахслар 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлари бўйича ягона солиқ тўлашдан озод этилди.

 

Шунингдек, Ўзбекбалиқсаноат”нинг унинг аъзолари манфаатларини кўзлаб давлат органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан даъволарини судлар давлат божи тўламасдан қабул қилади.

 

Маълумот учун: Ҳужжат билан 2017-2021 йиллар даврида балиқчилик тармоғини янада комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16