Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Банклар қарздорлик ҳисобига балансга олинган мол-мулкларни ўзлари сотишади

21.04.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.04.2025 йилдаги "Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-142-сон қарори қабул қилинди.

 

2025 йил 1 майдан бошлаб устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банклар ва улар ҳузуридаги инвестиция компаниялари аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни ўзлари сотиш ҳуқуқига эга. Улар шунингдек бундай мол-мулкни кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки лизинг шартномалари орқали сотишлари мумкин.

 

Тижорат банклари қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқига ҳам эга.

 

2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси қуйидагиларни ташкил этади:

  • юридик шахсларга нисбатан – БҲМнинг 150 бараваригача;
  • якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан – БҲМнинг 100 бараваригача;
  • жисмоний шахсларга нисбатан – БҲМнинг 50 бараваригача.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2025 йилдан кучга кирди.

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17