Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

"Besqala Mining Valley" майнинг зонаси резидентлари фаолияти тартиби тасдиқланди

10.07.2026

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан "Besqala Mining Valley" махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (08.07.2026 й. АВ рўйхат рақами 3893-сон).

 

Ҳужжат 17.04.2026 йилдаги ПҚ-143-сон қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, янги иш ўринларини яратиш орқали Қорақалпоғистон Республикасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга қаратилган.

 

Низом "Besqala Mining Valley" махсус майнинг зонаси фаолиятини амалга ошириш, юридик шахсларни махсус зона резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

• резидент сифатида рўйхатдан ўтиш, шунингдек, майнингни амалга ошириш учун талаблар ва шартлар;

• резидент сифатида рўйхатдан ўтиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

• ариза бериш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби;

• рухсат бериш тартиб-таомиллари, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш, ўзгартиришлар киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш, шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш;

• резидентлар томонидан рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш чоралари;

• крипто-активларни сотиш тартиби.

 

Қорақалпоғистоннинг бутун ҳудуди махсус зона ҳудуди ҳисобланади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар резидент бўлиши мумкин.

 

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берилган кундан бошлаб 30 кун ичида қабул қилинади.

 

Истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўлаш белгиланган тарифга икки карра оширувчи коэффициент қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова