Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бир қатор имтиёзлар узайтирилди, умумий овқатланиш ва ижара соҳасида – янгилари жорий этилди

21.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент аҳоли, бизнес, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳаси учун инқирозга қарши чора-тадбирларнинг янги пакетини тасдиқлади. Ҳужжат матнини Молия вазирлиги эълон қилди.

 

Фармонга мувофиқ, умумий овқатланиш корхоналари:

а) қуйидагиларни тўлашдан озод қилинади:

  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни – 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар;
  • айланмадан олинадиган солиқни – 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар;

б) алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш ҳуқуқига эга;

в) штатни кенгайтиришлари мумкин – улар учун ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади, бу кичик корхоналар тоифасига кириш ҳамда кичик бизнесга татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш имконини беради;

г) 2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда ҳокимликни хабардор қилиш керак бўлади. Конструкциялар Ҳукумат томонидан икки кун муддатда тасдиқланадиган талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилиши, қурилиши ва фойдаланилиши керак.

 

Ижарага берувчиларга тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш тавсия этилди. Хусусан, 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар:

  • биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;
  • жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича ЖШДС тўлашдан озод этилади;
  • бинолар ва автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади.

 

2021 йил 1 июлга қадар карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб тадбиркорлик субъектлари автодўкон, автомагазин, автотиркама, автоцистерна ва фудтраклар орқали савдо қилишлари мумкин. Ҳокимлик билан шартнома тузиш ўрнига – солиқ органлари хабардор қилинади. Унда савдо муддати, маҳсулоти ва транспорт тўхташи тақиқланмаган жойларни кўрсатиш керак бўлади. Хабарномани ДСҚнинг расмий сайти ва мобиль иловалар орқали электрон шаклда бепул жўнатиш мумкин.

 

! 2020 йилда солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини 5 кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди. Санкциялар қўлланмайдиган аниқ ҳолатлар ДСҚ томонидан белгиланади.  

 

Бундан ташқари, бир қатор имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди:

биринчидан, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг 5%дан 3%га пасайтирилган ажратмалари миқдори 31 декабрга қадар амал қилади (аввалбошдан 1 октябргача амал қилиши белгиланган эди, таҳр.);

иккинчидан, қуйидагилар учун илгари белгиланган имтиёзлар 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди:

а) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар;

б) микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасини 12%дан 1%га пасайтириш бўйича, акцизости маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно. Бунда умумий овқатланиш корхоналари ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини ишчиларнинг сонидан қатъи назар қўллайди;

в) бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этиш бўйича;

г) микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундиришни тўхтатиш бўйича;

учинчидан, «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига, шу жумладан, уларнинг Қорақалпоғистон, вилоятлар, пойтахт, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига беғараз ёрдам бериш (беғараз ёрдам олиш) қисмида фойда солиғи, ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ ва ЖШДС бўйича имтиёзлар ҳам йил охирига қадар амал қилади.

 

! Аудиторлар, риэлторлар, баҳоловчилар, актуарийлар, аптека ва уларнинг филиаллари мудирлари, туристик ташкилотларнинг ишчилари ва гидлар (экскурсоводлар), хорижий тилларга ўқитувчиларнинг 2020 йил 1 мартда тугайдиган малакавий сертификатлари муддати навбатдаги малакавий имтиҳонларни ўтказиш санасига қадар узайтирилади.   

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум