Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарорига ишланган даврга боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар миқдорига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди. Тузатишлар Президентнинг 4.04.2018 йилдаги ПФ–5398-сон Фармони билан киритилган ва 5.04.2018 йилда кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори аёл ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган:
- 6 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и;
- 6 дан 12 ойгача – 75%и;
- 12 ойдан ортиқ – 100%и.
Энди эса 6 ойгача бўлган иш стажида нафақаларни тўлаш тартиби бекор қилинди ва ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кам иш стажи бўлганда нафақанинг ягона миқдори белгиланди – 75% (қуйидаги жадвалга қаранг). Яъни, агар аёл, олайлик, атиги 5 ой ишлаб «декрет таътили»га чиққан бўлса, унинг нафақаси миқдори илгаригидек 50% эмас, балки 75%ни ташкил этади.
2018 йилнинг 5 апрелига қадар |
2018 йилнинг 5 апрелидан бошлаб |
||
Амалда ишланган давр |
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори (ўртача ойлик иш ҳақининг) |
Амалда ишланган давр |
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори (ўртача ойлик иш ҳақининг) |
6 ойгача |
50%и |
Бекор қилинган |
|
6 ойдан 12 ойгача |
75%и |
12 ойгача |
75%и |
12 ойдан ортиқ |
100%и |
12 ойдан ортиқ |
100%и |
Таҳририятдан: қонунчиликнинг мазкур нормасини амалда рўёбга чиқаришда амалиётда муаммолар келиб чиқади. Уларнинг баъзилари билан – бу ерда ва бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.
Комментарии (1)
Добавить комментарийГость_Uldawlet :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!