Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз киришга ҳамда тергов қилинаётганлар ва маҳкумларнинг мурожаатларини олишга ҳақли

Бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз киришга ҳамда тергов қилинаётганлар ва маҳкумларнинг мурожаатларини олишга ҳақли

10.07.2018

Рус тилида ўқиш


Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига (рўйхат рақами 2456, 13.05.2013 й.) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) ИИВ тергов ҳибсхоналарига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди. Бунда тергов ҳибсхоналари маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади. Бу борада бизнес-омбудсман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига тенглаштирилди. Бироқ парламент Вакилидан фарқли ўлароқ, унга жазони ижро этиш колонияларига бундай тартибда киришга рухсат берилмади.

 

ИИВ тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш колонияларида бўлган шахсларнинг Бизнес-омбудсман номига йўллаган ариза ва шикоятлари кўздан кечирилмайди ва муҳрланган тарзда 24 соатдан кечиктирмай юборилади. Телеграммалар эса дарҳол юборилади. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига, прокурорга, тергов ҳибсхоналарини текшириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахслар ва органларга йўлланган мурожаатлар учун ҳам шундай тартиб қўлланилиши назарда тутилмоқда.

 

Ички ишлар вазирининг буйруқлари (рўйхат рақамлари 2495-2 ва 2456-2, 5.07.2018 й.) Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16