Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнес ўлчаш лабораторияларини ташкил этишга жалб қилинади

31.05.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2019 йилдаги 440-сон қарори билан 2019-2023 йиллар даври учун ўлчашлар бирлигини таъминлаш Миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Концепция:

  • Халқаро қонунчилик метрология ташкилотининг (OIML) кўрсатма ва тавсияларини ҳамда бошқа халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда, ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимининг комплекс ҳуқуқий тартибга солинишини таъминлаш;
  • метрологик фаолият субъектларининг функционал вазифалари ва масъулият соҳаларини аниқ чегаралаган ҳолда, ўлчашлар бирлигини таъминлаш Миллий тизимининг тузилмасини такомиллаштириш;
  • Ўзбекистон эталон базасини ривожлантириш, давлат метрология хизматлари органларининг лабораторияларини айниқса, республика ҳудудларида модернизация қилиш ҳисобига иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш устувор йўналишларининг метрологик таъминот даражасини ошириш;
  • ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш орқали маҳаллий маҳсулот сифатини ва рақобатбардошликни ошириш учун шароит яратиш, халқаро ва минтақавий метрология ташкилотлари билан метрология бўйича ўзаро самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш ва кенгайтириш. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодиётга ва ўлчашлар бирлигини таъминлаш халқаро тизимларига тенг ҳуқуқли шерик сифатида интеграциялашувига кўмаклашиш;
  • кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали тизим шакллантириш, ўлчашлар бирлигини таъминлаш соҳасида илмий фаолиятни ривожлантириш;
  • метрология соҳасида ахборот технологияларининг қўлланишини кенгайтириш ҳамда ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизимининг ишлашини, шу жумладан бажарилаётган ишлар ва хизматларни ахборотлаштириш ҳамда автоматлаштириш даражасини оширишга қаратилган.

 

Белгиланган мақсадларга эришиш учун давлат-хусусий шериклик шартларида ўлчаш воситаларини калибрлашни амалга оширадиган, аккредитацияланган янги ўлчаш лабораторияларини, Метрология бўйича илмий-техник комиссияни  ташкил этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК тизимида физик константалар ҳамда модда ва материаллар ҳақида стандарт ахборот маълумотлар хизмати, шунингдек, путур етказмайдиган текширув хизмати ҳамда вақт ва частота хизмати ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжалари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16