Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Болаларнинг таълим олишига такрор тўсқинлик қилганлик учун – 15 суткагача муддатга қамоқ

11.01.2018


Бундай ўзгартиришлар ва қўшимчалар 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 47-моддасида 2 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кўзда тутилган:

  • ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик (шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши) – яъни Оила кодексининг (ОК) 73-моддасида кўзда тутилган мажбуриятларни писанд қилмаслик;
  • болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш – яъни ОКнинг 73-моддасини бузишда фаол ҳаракатларни бажариш.

 

Бундай қилмишларни такрор содир этганлик учун оширилган жарималар ва ҳатто 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жорий этилди. Жадвалга қаранг:

 

Ҳуқуқбузарлик тури

Биринчи содир этганда ундирув

Бир йил мобайнида такрор содир этганда ундирув

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши.

ЭКИҲнинг 1/2 дан 3 бараваригача

ЭКИҲнинг 3 дан 5 бараваригача

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш.

ЭКИҲнинг 5 дан 10 бараваригача

ЭКИҲнинг 10 дан 20 бараваригача ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

 

Бу – муҳим! Мазкур ҳуқуқбузарликларни биринчи содир этганда иш Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Такрор содир этилганда  эса – фақат маъмурий ишлар бўйича судьялар томонидан кўриб чиқилади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида 10.01.2018 йилда эълон қилинди, ўзгартиришлар ва қўшимчалар шу санадан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум