Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бозорлардаги автомобилларни вақтинча сақлаш жойига белгиланганидан икки баравар кам қатъий белгиланган солиқ солинади

09.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари қайта кўриб чиқилди.

Энди 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун юридик шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси автомобилларни вақтинча сақлаш жойи кимнинг балансида эканига боғлиқ ҳолда қўлланилади.

 

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун юридик шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолинди ва қуйидагиларни ташкил этади:

  • Тошкент шаҳри учун –1 кв.м учун ойига 0,1 ЭКИҲ;
  • Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун  –1 кв.м учун ойига 0,06 ЭКИҲ;
  • бошқа аҳоли пунктлари учун –1 кв.м учун ойига 0,04 ЭКИҲ.

 

Бунда бозорлар балансида бўлган автомобилларни вақтинча сақлаш жойларидан қатъий белгиланган солиқ белгиланганидан икки баравар кам ставкалар бўйича ундирилади:

  • Тошкент шаҳри учун –1 кв.м учун ойига 0,05 ЭКИҲ;
  • Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун  –1 кв.м учун ойига 0,03 ЭКИҲ;
  • бошқа аҳоли пунктлари учун –1 кв.м учун ойига 0,02 ЭКИҲ.

 

Юридик ва жисмоний шахслардан болалар ўйин автоматлари бўйича олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолинди ва қуйидагиларни ташкил этади:

  • Тошкент шаҳри учун – 1 та жиҳозланган ўрин учун 3 ЭКИҲ;
  • Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар учун  – 1 та жиҳозланган ўрин учун 2 ЭКИҲ;
  • бошқа алоҳи пунктлари учун –1 та жиҳозланган ўрин учун 1 ЭКИҲ.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Музаффар Мирзағаниев,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Ишонч билдирилсин – текширилмасин!

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16