Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухорода ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" фестивали ўтказилади

20.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2021 йилдаги “Бухоро вилоятида ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" Республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 685-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида Ёш ижрочиларнинг "Шашмақом" республика фестивали ўтказилиши назарда тутилган. Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Фестивалга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
  • Фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Низом Фестивални ўтказиш тартиби ва шартларини, жумладан чолғу ва ашула йўналишлари бўйича талабларни белгилайди. Хусусан, якка ижрочилар 30 ёшгача бўлиши, ижодий жамоалар эса сони 15 нафардан ошмаган хонанда ва созандалардан иборат бўлиши керак.

 

Бундан ташқари, Фестиваль иштирокчиларини 9-11 нафар етакчи мутахассислардан иборат таркибда тузиладиган ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқлаш мезонлари келтирилган. Ҳар бир аъзо алоҳида тарзда 10 баллик тизим бўйича баҳолайди.

 

Шунингдек, Низомда Фестивални ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш тартиби ҳамда молиялаштириш манбалари назарда тутилган.

 

Бухоро вилояти ҳокимлигига бир ой муддатда Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, Фестиваль ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16