Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Статистикани» 2 апрелдан кечиктирмай топширинг! - buxgalter.uz да ўқингКарантин қачон тугайди? - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ресурс солиқлари бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) олиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингАйни паллада бош бухгалтер амалга оширадиган 4 та иш - buxgalter.uz да ўқинг

БЮДга тузатиш киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш учун асослар ўзгартирилди

17.02.2020

Рус тилида ўқиш

Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилишнинг янги тартиби 2020 йил 11 майдан бошлаб амал қилади (10.02.2020 йилда 3220-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга қаранг).

 

Амалдаги низом билан солиштирилганда, ҳужжатнинг янги таҳририда божхона юк декларациясини (БЮД) ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш ҳолатларига тузатишлар киритилган.

 

Қуйидаги ҳолатларда тузатишлар киритилиши мумкин:

  • божхона расмийлаштируви жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишда – божхона расмийлаштируви учун маълумотлар ёки БЮДга илова қилинадиган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
  • божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари суммасини тўғрилаш;
  • товарларни ташишга мўлжалланган транспорт воситалари техник жиҳатдан носоз бўлганда;
  • экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар уларни олиб чиқишга рухсат берилган санадан сўнг автотранспорт воситаси ташувида 10 кунга қадар, бошқа транспорт воситалари ташувида 20 кунга қадар олиб чиқилмаган ҳолатларда;
  • БЮД ёки унинг бир қисми бўйича расмийлаштирилган товарга эгалик қилиш ҳуқуқи ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектига берилганида (экспорт ёки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилиб, контракт (шартнома, келишув) шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, шунингдек товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳамда божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно);
  • контракт шартлари ўзгарганда (экспорт ёки эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилиб, контракт шартлари тўлиқ бажарилган ва (ёки) шартли чиқарилмаган товарлар, товардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ҳолатлар бундан мустасно);
  • БЮД расмийлаштирилгандан сўнг, ундаги товарлар бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда;
  • битта товар юзасидан такроран бир нечта БЮД қабул қилинган ҳолат аниқланганда;
  • БЮДга ўзгартириш, қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланган, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда.

 

Ҳужжатда электрон ва қоғоз шаклидаги БЮД учун ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайта расмийлаштириш ёки бекор қилишнинг алоҳида тартиби келтирилган. Декларацияловчи шахс ва божхона органининг ташаббуси билан ушбу ҳаракатларни амалга ошириш тартиб-таомилларини чеклайдиган қўшимча параграфлар киритилган. БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритилганда, уни тўлдириш механизми батафсил баён этилган.

 

БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин бўлган чекланган муддатлар ўзгартирилмади – БЮД қабул қилинган кундан эътиборан 3 йил.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2020 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.