Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 декабрдан иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар 15% оширилади

20.11.2017

 

Президентнинг 20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақаларнинг оширилиши 1.10.2016 йилдан амалга оширилганди.

 

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар, яъни 15% оширилади. 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб уларнинг минимал миқдорлари қуйидагини ташкил этади:

  • иш ҳақи - ойига 172 240 сўм. Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, ЭКИҲга нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб янги қийматдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;
  • ёшга доир пенсиялар - ойига 336 880 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 336 880 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм.

 

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши Давлат бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар (яъни бюджет маблағларини олувчи ҳисобланмайдиганлар) 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб иш ҳақини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига белгиланган ЭКИҲга мувофиқ келтиради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум