Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда шамол ва қуёш энергияси учун «яшил тарифлар» пасайтирилиши мумкин Жисмоний шахсга дивидендларни тўлаш учун расмийлаштириладиган ҳужжатлар Махсус иқтисодий зоналарда қандай имтиёзлар амал қилади

Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ягона тўловга бирлаштирилди

08.01.2018

 

Мазкур ўзгартиришлар 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонун ва Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорида кўзда тутилган.

 

2017 йилда умумбелгиланган солиқларни тўловчилар (кичик тадбиркорлик субъектлари, ЯСТ ва ЯЕС тўловчилар, шунингдек нотижорат ташкилотлар бундан мустасно) қуйидаги тўловларни тўлашар эди:

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар – 1,6% ставка бўйича;
  • Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар – 1,4% ставка бўйича;
  • бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар – 0,5% ставка бўйича.

 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ушбу ажратмалар ягона тўловга – Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди. У 3,2% ставка бўйича ундирилади.

 

Келиб тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 46,88%;
  • Республика йўл жамғармасига – 43,75%;
  • Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига – 9,37%.

 

Республика йўл жамғармаси ва (ёки) Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига тўловлар бўйича имтиёзларга эга бўлган корхоналар мажбурий тўловларни давлат мақсадли жамғармаларига имтиёзли – 1,5% ставка бўйича тўлиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган ҳолда тўлашади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

 

Музаффар Мирзағаниев.