Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бюро электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ҳар ой олишни режалаштирмоқда

26.04.2018


ҚҲТБТ порталида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси эълон қилинган.

 

Биринчидан, Мажбурий ижро бюроси (бундан кейин – Бюро) истеъмолчи билан биргаликда ҳар ой ҳисобга олиш приборларидан кўрсатмалар олиши тартибини татбиқ этиш таклиф қилинмоқда. Бу электр энергияси истеъмолининг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш ва зарурат туғилганда ҳисобга олиш приборларининг уланиш схемаларини текшириш учун зарур.    

 

Иккинчидан, маиший истеъмолчилар ва истеъмолчи – юридик шахслар учун намунавий шартномалар Қоидалардан чиқариб ташланади. Шартномаларни «Ўзбекэнерго» АЖ ишлаб чиқади, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси кейинчалик ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда тасдиқлайди.

 

Учинчидан, маиший истеъмолчиларда барча замонавий электрон ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (бундан кейин – ҲЭТК) маблағлари ҳисобига сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатдан ўтказилади, даврий давлат қиёсловидан ўтказилади ва пломбаланади. Бу мавжуд (шу жумладан индукцион) ҳисоблагичларга ҳам тааллуқли. Илгари фақат Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган махсус электрон ҳисоблагичлар бепул ўрнатилган.  

 

Тўртинчидан, тўлов ҳужжатида хатолик ёки ҳисоблагич кўрсаткичларида ноаниқлик борлиги аниқланганда, ҲЭТК Бюро билан биргаликда ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади, шунингдек ҳисобга олиш приборини кўздан кечиради (зарурат туғилганда). Шу ўринда ушбу тартиб амалиётда қўлланилаётганлигини қайд этиб ўтамиз.

 

Бешинчидан, электр энергиясидан реклама, чироқлар билан безатиш, бино ва иншоотларни ёритиш учун фойдаланишга ҲЭТКдан рухсат олиш тартиби бекор қилинади. Бундан ташқари, электр энергиясидан технологик мақсадда иситиш, тижорат мақсадида овқат тайёрлаш, шунингдек хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадида фойдаланишга «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг розилигини олиш учун техник-иқтисодий асослар тақдим этишга тўғри келмайди.

 

Олтинчидан, кўп хонадонли уй-жойлардаги хонадонларда ва шахсий уй-жойларнинг ичидаги иморатларда ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари бут ва яхлит сақланиши учун жавобгарлик истеъмолчи зиммасига юклатилиши ҳақида аниқлик киритирилди. Ҳақиқатда бу ҳисоблагичларни уй ичига ўрнатишга рухсат берилишини англатади.

 

Еттинчидан, истеъмолчининг айби билан ҳисобга олиш приборининг хотира блоки ва дастурлаштирилишига кириш тугмачасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган бўлса, бу электр тармоқларидан узиб қўйишга олиб келади. Бунда ҳисобга олиш приборлари охирги марта алмаштирилган ёки уларнинг уланиш схемалари қиёсловдан ўтказилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан (3 йил) ортиқ бўлмаган муддат учун қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

 

Саккизинчидан, реактив энергия истеъмоли учун устама миқдори иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Ҳозир устама миқдори (қиймат доирасида – ҚҚСсиз актив энергия учун тарифдан 5%, қиймат миқдоридан ортиқ – 10%) шартномада белгиланган иқтисодий қийматга боғлиқ. Келгусида ҳисобот даври якунлангач, истеъмол қилинган актив энергия миқдори таъсир кўрсатадиган амалдаги миқдор аниқланади.

 

Тўққизинчидан, катта ва кичик юкламали соатлар бир соат олдинга кўчирилади. Катта юкламали соатлар 6:00 дан 22:00 гача, кичик юкламали соатлар эса – 22:00 дан 6:00 гача этиб белгиланади. Эслатиб ўтамиз, чегирмалар (ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда тарифнинг 15%и) истеъмолчи ушбу катта юкламали соатларда реактив энергия генерация қилиши ва уни кичик юкламали соатларда истеъмол қилишига боғлиқ.

 

Ўнинчидан, овқат тайёрлаш учун марказлаштирилган тарзда электр плиталар билан жиҳозланган кўп хонадонли уй-жойларда ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар фойдаланадиган электр энергияси ҳақини қуйидагича тўлаш таклиф этилмоқда. Қуйидаги миқдорда истеъмол қилганда:

 

  • ҳисобот даврида (бир ойда) соатига 300 кВт доирасида – мазкур тариф гуруҳи амалдаги тарифининг 50%и миқдорида;
  • худди шу даврда соатига 300 кВт дан ортиқ бўлса – кўрсатилган нормадан ошувчи ҳар кВт соат учун мазкур тариф гуруҳи амалдаги тарифининг 100%и миқдорида.

 

Ҳозир имтиёзли истеъмол лимити белгиланмаган ва истеъмолчилар 50% тўламоқдалар. У айнан ниманики?

 

Ўн биринчидан, I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига IV тариф гуруҳи бўйича технологик мақсадда электр энергияси ҳақини тўлаш тақиқланади. Бироқ улар биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш учун электр энергиясига аввалгидек IV тариф гуруҳи бўйича тўлашлари мумкин бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 



 

 


Комментарии (2)

Добавить комментарий

Гость_Шерзод. :

2018-04-26 17:28:50

Бизнинг бу қоидаларнинг ҳаммаси нотўғри. Бир гапни айтиш керак ривожланган мамлакатлардан бири яъни Германияда балиқ овлаш учун махсус рухсатнома талаб қилинаркан. Рухсатномани олиш учун талабгор овчи уч ой ўқитиларкан, Ўқиш давомида унга балиқни қачон,қаердан, қандай овлаш, тутгандан кейин балиқни қийнамасдан ўлдириш ўргатиларкан. Ахир у балиқку, уни қандай ўлдирганингизни кимга қанақа фарқи бор. Аммо биз инсонмиз бизга фарқи бор. Маданият ва маърифат инсонийлик бизни шунга мажбур қилади, аммо бизнинг мажбурий ижро ходимлар ўзларининг муомоласизлиги, одобсизлиги қўпол харакатлари оқибатида қанчадан қанча қарияларни, беморларни юрак касал қилмоқдалар. Мени фикримча мажбурий бюрога ишга олишдан аввал бюро ходимларини одамлар, аёллар,қариялар,беморлар билан муомола қилиш маданиятини ўргатиш учун бир йил ўқитиш керак. Ҳамма қўпол ва тартибсиз одамларни ишга олмаслик керак. Мана мисол уйингиз қишлоқнинг бир чеккасида уйда ёлғиз хотинингиз ўтирибди. Сиз унга огоҳлантирасиз, бегона эркакка эшикни очма деб, чунки фавқулодда ҳолатлар Вазирлиги эслатмаларида ҳам бегона кишиларга танимаганларга эшикни очмаслик ҳақида огоҳлантиришлар бор. Аммо бир пайт мажбурий ижро ходимлари икки учта эркак дарвозани уриб келишади, эшикни аёл қиши очмаса бирдан қандайдир гумонга бориб иложи топиб эшикни бузиб киришга ҳам харакат қилишади. Аммо уларни ичида тушунадиган муомола қиладиган одам йўқ. Аёллар билан ҳеч бўлмаганда муомола қилишлари учун аёлларни ҳам мажбурий ижрога ишга олиш керак. Ёки эшикни очишга хавфсираган одамни уйига биз эртага келамиз фалон соатда деб муҳрланган мажбурий ижрони хатини қолдириш керак. Масалан эрта соат ўнда биз келамиз, уй эгаси ёки жавобгар одам уйда бўлиб турсин ёки жавобгар одам кела олмаса ўзингиз ишонган отангизними,онангизними ака уканими бирортасини уйда бўлишини таъминланг деб эслатма беришлари мумкинку. Ўзи шундай ҳам бюро ходимлари одамларни касал қилишаётган бир даврда яна ойма-ой ҳисоблагичларни текширишни қонунийлаштириш тўғри ишми? Уни устига электр энергияси истеъмоли тахминан 80 фоиз пластик карточкалар билан ишлаётган бўлса, одамлар олдиндан пул тўлаб ишлатишяпти, шунга ҳам яна фуқароларни устига ортиқча саргардонликни юклашнинг нима кераги бор. Ундан кўра шундай бир йўлини қилиш керакки электр истеъмолини масофадан назорат қилиш, нотўғри фойдаланланларини тармоқдан масофавий узиб қўйиш йўлини қилиш керак. Бизни халқимиз агар имкони бўлса хеч қачон электр ва газни ўғирламайди деган фикрдаман. Аммо мени фикрларимни ким ҳам эшитарди. Танаси бошқа дард билмас дейишганидек бу қонунларни қонун қилаётган кишилар бирор бир кун қишлоқлар ҳаётидан хабар олишганми?

Гость_гост :

2018-04-27 13:33:55

 Хамма ишда хам тартиб булгани яхши ,лекин тартиб аввалги даврда бир қишлоқ учун битта назоратчи булган у дафтарига ёзиб юрган ва шу асосида иш юритилган.
Нима техника ривожланган замонда яшаяпмиз битта ноутбук билан қанча ишларни интернет орқали бажариш мумкин. Менимча битта ноутбукли ходим билан махалла фуқоролар йиғинида ходим бўлса яхши бўлади.   Олдинги вақтда бу муаммолар бўлмаган чунки хамма ўз вақтида ой тугагандан сўнг кейинги ойда тўлов амалга оширилар эди. коммунал хужалик қарзлари давлат даражасига кўтарилмас эди.  Нима учун унда қарздор қилиб кўрсатилган истемолчи қонуний ҳуқуқларини талаб қилса  қарздор бўлиш ўрнига хақдор бўлиб чиқади. Бунда судга берганлар, хисобловчилар жазоланмайди. Шунинг учун улар билганини қилади. Хозирда худудий электр идораларига борсангиз барча ишларни МИБ га бериб юборилди биз сатистика билан шуғулланувчи бўлиб қолдик дейилмоқда аслида бу холатларни келиб чиқишига улар сабачи эмасми.
Пировардида яна оддий халқ жабрланади. 
 Менда бир таклиф бор. Газ таъминотини газ заправкалар сингари МЧЖ очиб махалла худудларига маълум бир зонага бўлиниб улар ихтиёрига берилса назоратни хам уша хусусий сектор одамлари қиларди ва давлат бу ишлар билан шуғулланмасди. У хохласа битта инспектор билан эпласин бу унинг иши. Берилган газ электр ва хокозоларни
хисоби бўлади ва жавобгари бўлади. унга харажатларни қоплаш учун хозир хам  шароит газ заправкаларига яратилган. Бунда давлатга фақат газ тақсимловчи пунктлар қолади.Электросет ва газ идоралари фақат контракт асосида МЧЖларга сервис хизмат кўрсатувчи корхоналарга айлантирилади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум