Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Чарм ва мўйна хом ашёсининг экспорт ҳажмлари қандай мониторинг қилинади

16.04.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 йилдаги 303-сон қарори билан божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тасдиқланди. У жорий йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

 

Низом чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини назарда тутувчи Президентнинг 3.05.2018 йилдаги ПҚ–3693-сон қарорини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган (шарҳга қаранг).

 

Ҳужжат қоидалари Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ), «Ўзчармсаноат» уюшмаси, шунингдек чарм ва мўйна хом ашёсини (ТИФ ТН бўйича 41014107, 4112 00 000 04114, 43014302 кодлари билан таснифланувчи маҳсулотларни) экспорт қилувчи ташкилотларнинг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

 

Бундай хом ашё экспорт ҳажмларини белгиловчи Президент ёки Ҳукумат қарорлари асосида божхона чегараси орқали олиб чиқилади. Шу муносабат билан олиб чиқилаётган хом ашё миқдорининг назарда тутилган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан экспорт контрактларини мониторингдан ўтказиш мажбурияти «Ўзчармсаноат» зиммасига юклатилди. Бунинг учун экспортчилар «Ўзчармсаноат»га қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 

 

  • экспорт контрактининг асли ва унга нарх калькуляцияси;
  • божхона чегараси орқали ярим тайёр чарм маҳсулотини («ветблю») (ТИФ ТН бўйича 410441054106 21 000 0 кодлари) олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5%и миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

 

Ҳужжатлар олингандан кейин «Ўзчармсаноат» 2 иш куни ичида тақдим қилинган контрактларни йўл қўйиладиган экспорт ҳажмлари билан солиштиради. Олиб чиқиладиган ҳажмлар мувофиқ бўлган тақдирда 3 иш куни ичида ДБҚга мазкур контракт бўйича мониторинг ўтказилганлиги тўғрисида тасдиқланган шаклдаги маълумотнома тақдим этилади. 

 

Ўз навбатида ДБҚ олинган маълумотномалар асосида чарм ва мўйна хом ашёси экспорти устидан назорат қилади.

 

Эътибор беринг! Контракт мониторингини амалга оширишда бозор конъюнктурасини ва ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилиш жараёнида контрактда кўрсатилган нархларнинг нисбатан пастлиги юзасидан асосли шубҳа пайдо бўлганда «Ўзчармсаноат» чарм ва мўйна хом ашёсининг ўртача нархлари тўғрисида экспортчига тавсиявий хулоса беради.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.05.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум