Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чегара орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назоратидан ўтказиш тартиби тасдиқланди

29.07.2020

Рус тилида ўқиш

Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ва Энергетика вазирлигининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (30.06.2020 йилда 3265-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Божхона чегарасидан электр энергиясининг олиб ўтилиши устидан божхона назорати ва унинг расмийлаштируви божхона пости ходимлари томонидан божхона назорати жойларида амалга оширилади. Электр энергиясининг ҳисобини юритувчи асбоблар кўрсаткичлари, ҳисоб ва ҳисобот тизими маълумотлари асосида, ҳужжат ва маълумотларни текшириш йўли билан назорат қилинади.

 

Электр энергиясининг божхона назорати жойлари рўйхати Энергетика вазирлиги томонидан ДБҚ билан келишилган ҳолда белгиланади ва Низомга иловага мувофиқ расмийлаштирилади.

 

Низомда электр энергияси ҳисобини юритувчи асбоблардан кўрсаткичларни олиш (санаси, вақти, тартиб-таомил иштирокчилари ва ҳ.к.), шунингдек ушбу кўрсаткичларни тасдиқлаш тартиби белгиланган.

 

Электр энергиясининг ҳисобини юритиш асбоблари кўрсаткичларини олиш тўғрисидаги далолатнома Низомда белгиланган шаклда 3 нусхада тузилади, энергетика объекти вакили ва божхона пости ходими томонидан имзоланади ва бир нусхадан: энергетика объектига, назорат божхона постига ва Энергетика вазирлигининг тегишли ҳудудий тузилмасига юборилади.

 

«Энергия» мувофиқлаштириш-диспетчерлик маркази (МДМ) Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими (МО БЭТ) аъзо давлатлар ўртасидаги шартномалар ва параллель ишлаш шартларига мувофиқ электр энергиясининг тижорат оқимлари ҳажмларини (экспорт, импорт) тақсимлайди ва ҳисобини юритади.

 

Электр энергияси оқимлари бўйича маълумотлар «Энергия» МДМ раҳбари томонидан тасдиқланади ва барча МО БЭТ энерготизимларига тақдим этилади. Ўзбекистон божхона чегаралари орқали электр энергиясини узатиш ва қабул қилиш ваколатига эга тегишли энергетика ташкилоти амалга оширилган давлатлараро электр энергияси тижорат оқимлари бўйича маълумотларни Энергетика вазирлигининг ваколатли таркибий тузилмасига тақдим этади.

 

Низомда қуйидагилар ҳам белгиланган:

  • божхона идентификацияси воситаларини қўйиш ва олиш тартиби;
  • электр энергиясини декларациялаш ва божхона расмийлаштируви;
  • энергия узатиш тармоқлари орқали транзит тарзда узатиладиган электр энергиясини расмийлаштириш хусусиятлари;
  • божхона тўловларини тўлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2020 йилдан кучга кирган.

 
Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум