Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПҚ-296-сон қарор бўйича чакана савдода нималар ўзгармоқда «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак Лизингга олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

Чет эл фуқаролари Ўзбекистонда махсус солиқ режимни қандай қўллашлари мумкин

09.10.2025

Рус тилида ўқиш

2026 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. Унда Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни ЖШДСдан озод этиш назарда тутилган.

Бунинг учун бир қатор шартларга риоя қилиш керак. Тафсилотлар  buxgalter.uz шарҳида:

 

Солиқ бўйича махсус режим кимларга татбиқ этилади

 

Янгилик Президентнинг 04.10.2025 йилдаги «Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-180-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Махсус солиқ режими доирасида жисмоний шахслар икки шарт бажарилганда Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб тан олинади:

  • Ўзбекистонда мулк ҳуқуқида ёки ижара ҳуқуқида турар-жой кўчмас мулк объектининг мавжудлиги;
  • тегишли мақом белгиланаётган солиқ давридан бошланадиган ёки унда тугайдиган кетма-кет 12 ойлик давр мобайнида жами 30 календарь кундан ортиқ Ўзбекистон ҳудудида ҳақиқатда туриш.

 

Махсус солиқ режими юқорида санаб ўтилган шартларга риоя қиладиган чет эл фуқароларининг яқин қариндошларига ҳам тааллуқлидир. Бунинг учун ҳар бир вояга етган яқин қариндош учун 10 000 АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш керак бўлади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/qachon_hodim_vaqtincha_boshqa_ishga_utkazishni_talab_qilishga_haqli

 

 

.

Валюталар курси

2025-10-10
  • USD:12123.38 (+0.00) сум
  • EUR:14094.64 (+0.00) сум
  • RUB:149.19 (+0.00) сум