Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Якшанба таътил пули миқдорига қандай таъсир кўрсатади Креатив иқтисодиёт қандай имтиёзларга эга бўлди Асосий воситалар келиб тушганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

Давлат аудити олий мактабига кирувчилар учун талаблар белгиланди

19.05.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2026 йилдаги "Давлат аудити соҳасига иқтидорли ёшларни мақсадли йўналтириш, етук ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш тўғрисида"ги 248-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 18.12.2025 йилдаги ПФ-252-сон Фармонига мувофиқ, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ҳуқуқий мақоми ОТМ факультетига тенглаштирилган Давлат аудити олий мактабига қабул бошланади. 

 

Давлат аудити таълим йўналиши бўйича қабул параметрлари кадрлар буюртмачиларининг таклифлари асосида шакллантирилади. Давлат аудити таълим йўналиши ўқув дастурлари эса "Quacquarelli Symonds" (QS) ва "Times Нigher Education" (ТНЕ)* тажрибаси асосида ишлаб чиқилади ҳамда Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

 

Белгиланишича, имтиҳон топшириладиган фанлар тўплами ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бешта бакалавриат таълим дастури бўйича таълим шаклларини танлаш жараёнида давлат олий таълим муассасаларининг "Давлат аудити" бакалавриат таълим дастурини танлаган абитуриентлардан миллий ёки халқаро миқёсда тан олинган қуйидаги сертификатларга эга бўлиш талаб этилади:

• чет тили бўйича – Б2 ва ундан юқори даража;

• математика бўйича – Б ва ундан юқори даража. 

 

Ушбу сертификатларга эга бўлган абитуриентлар тегишли равишда чет тили ва математика фанларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиҳонлардан озод этиладилар ҳамда барча бакалавриат дастурлари учун мажбурий бўлган учта фандан фақат иккитаси – она тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан имтиҳон топширадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 

_________________________

* "Quacquarelli Symonds" (QS) – бош қароргоҳи Лондонда жойлашган олий таълим соҳасидаги жаҳоннинг етакчи компанияси.

"Times Higher Education" (ТНЕ) – олий таълим соҳасидаги маълумотлар, янгиликлар ва таҳлилларни тақдим этувчи дунёдаги энг нуфузли манбалардан бири ҳисобланади. У жаҳон университетларининг йиллик рейтинги билан бутун дунёда танилган.