Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат харидларига доир тендер ҳужжатлари, техник вазифалар ва контрактлар қачон экспертизадан ўтказилади

07.08.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПҚ–3874-сон қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Марказда кўрсатилган ҳужжатларни комплекс экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш ҳолатларига тузатиш киритилди.   

 

Тендер ҳужжатлари ва техник вазифалар

 

Маълумот учун:

 

тендер ҳужжатлари – тендерни ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиб-таомили шартлари тўғрисидаги бошланғич ахборотни, шунингдек тендерга қўйиладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) квалификация, техник, нархига оид ва бошқа хусусиятларини ўз ичига олган ҳужжатлар пакети;

 

техник вазифа (ТИА/ТИҲ ишлаб чиқиш учун техник вазифа билан адаштирманг) –товарнинг (ишнинг, хизматнинг) асосий мақсади, унинг хусусиятига оид давлат буюртмачисининг талаблари, бошланғич маълумотлар, давлат томонидан харид қилишнинг мақсад ва вазифалари тавсифи, товарни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш муддатлари, сифат кафолати, ҳисобот тавсифи ва ҳажми, шакллари (зарур бўлганда), товарга (ишларга, хизматларга) қўйиладиган талаблар асосланиши, эквивалент кўрсаткичлар, иқтисодий, бошқа махсус талабларни ўз ичига олган ҳужжат.

 

Энди Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (20.02.2018 йилдаги ПҚ–3550-сон қарорга 2-илова) белгиланишича, Марказда қуйидагилар экспертизадан ўтказилиши лозим:

 

а) битта шартнома бўйича қуйидаги миқдордан ошадиган давлат харидларига доир тендер ҳужжатлари:

  • 6 минг ЭКИҲ, бюджет буюртмачиси томонидан амалга ошириладиган (илгари – экв. 100 минг АҚШ доллари);
  • 25 минг ЭКИҲ, корпоратив буюртмачи томонидан амалга ошириладиган (илгари – экв. 500 минг АҚШ доллари).

 

Бунда аниқлик киритилган: корпоратив буюртмачи давлат харидини бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошираётган бўлса, корпоратив буюртмачига мазкур харид доирасида бюджет буюртмачиси сифатида қаралади;

 

б) техник вазифалар:

  • 5 минг ЭКИҲдан ортиқ миқдордаги товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилиш учун (илгари – 100 минг АҚШ доллари);
  • экв. 50 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги, стратегик харид қилувчи, шунингдек устав фондида (капиталида) стратегик харид қилувчининг улуши бўлган ташкилот томонидан амалга ошириладиган товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилиш учун (ўзгартиришсиз қолдирилган).

 

Бунда аниқлик киритилган: ягона етказиб берувчилар ёки агентлар орқали товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилишга техник вазифалар бевосита буюртмачилар томонидан ягона етказиб берувчилар ёки агентлар билан келишгандан сўнг экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритилади.  

 

Контрактлар

 

Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (20.02.2018 йилдаги ПҚ–3550-сон қарорга 3-илова) киритилган тузатишларга мувофиқ, қуйидагилар экспертизадан ва рўйхатдан ўтказилиши лозим: 

 

а)  экв. 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган миқдордаги, стратегик харид қилувчилар, шунингдек устав фондида (капиталида) стратегик харид қилувчиларнинг улуши бўлган ташкилотлар томонидан тузиладиган контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар (илгари – қўшимча битимларни экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш зарур ёки зарур эмаслиги савол туғдираётган эди). Бунда контрактлар, импорт контрактлари қиймати қўшимча битим суммасининг 0,1%и миқдорида ошган тақдирда, қўшимча битимларни комплекс экспертизадан ўтказганлик учун ҳақ тўланади;

 

б) экв. 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган миқдордаги, бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тузиладиган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар (илгари – харид қилиш манбалари: бюджет маблағлари, мақсадли жамғармалар, ташқи қарзлар ва бошқаларга қараб белгиланган);

 

в) экв. 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордаги, бюджет тизимининг бюджетлари, Ўзбекистонни ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси, шунингдек Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига тузиладиган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар (илгари – ривожлантириш давлат дастурларига, ёхуд Президент ва Ҳукумат қарорларига киритилган лойиҳалар доирасидаги контрактлар, ҳатто хусусий инвесторлар томонидан молиялаштирилганда ҳам, экспертизадан ўтказилиши лозим эди).

 

Қачон экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди

 

Давлат томонидан харид қилиш учун тендер ҳужжатлари ва техник вазифалар

Контрактлар

Қуйидагилар давлат томонидан харид қилинганда:

  • Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг аниқ етказиб берувчилари ва/ёки қиймати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар);
  • давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини, шунингдек мудофаа қобилиятини таъминлаш учун товарлар (ишлар, хизматлар);
  • фавқулодда вазиятлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар);
  • Президент сайлови, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайлови, шунингдек референдумларни тайёрлаш ва ўтказиш учун товарлар (ишлар, хизматлар);
  • суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши муносабати билан;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган нархлари белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар);
  • давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона етказиб берувчидан товарлар (ишлар, хизматлар);
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
  • хусусий инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига;
  • маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар доирасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);
  • банк (банклараро) операциялар ва/ёки банк (банклараро) хизматларни амалга ошириш бўйича;
  • уч томонлама шартномага мувофиқ лизинг операцияси бўйича, унда давлат буюртмачиси, стратегик харид қилувчи, шунингдек стратегик харид қилувчининг улуши бўлган юридик шахс лизинг олувчи ҳисобланмайди;
  • суғурта хизматлари (мажбурий суғурта турлари);
  • қимматли қоғозлар;
  • Ўзбекистоннинг айрим ихтисослаштирилган савдо майдончаларидаги (биржаларидаги) электрон савдолар воситасида товарлар (ишлар, хизматлар);
  • хўжалик юритувчи субъект ва унинг тузилмасига кирадиган ички идоравий корхона (бўлинма) ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);
  • стратегик харид қилувчи ва устав фондида (капиталида) мазкур стратегик харид қилувчининг улуши бўлган ташкилот ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);
  • божсиз савдо ҳудудида сотилиши мўлжалланган товарлар;
  • халқаро электр алоқа хизматлари (халқаро телефон овозли трафиги ва Интернет тармоғига кириш).

Тузиладиган қуйидаги контрактлар, импорт контрактларига нисбатан:

 

  • хусусий тадбиркорлик субъектлари;
  • давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини, шунингдек мудофаа қобилиятини таъминлаш учун;
  • фавқулодда вазиятлар юз берганда Ўзбекистон эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш учун;
  • Президент сайлови, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сайлови, шунингдек референдумларни тайёрлаш ва ўтказиш учун;
  • суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши муносабати билан;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган нархлари белгиланган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш учун;
  • давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона етказиб берувчидан товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш учун;
  • маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар доирасида, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш учун;
  • банк (банклараро) операциялар ва/ёки банк (банклараро) хизматларни амалга ошириш бўйича;
  • уч томонлама шартномага мувофиқ лизинг операцияси бўйича, унда давлат буюртмачиси, стратегик харид қилувчи, шунингдек стратегик харид қилувчининг улуши бўлган юридик шахс лизинг олувчи ҳисобланмайди;
  • суғурта хизматларини харид қилиш учун (мажбурий суғурта турлари);
  • қимматли қоғозларни харид қилиш учун;
  • Ўзбекистоннинг айрим ихтисослаштирилган савдо майдончаларидаги (биржаларидаги) электрон савдолар воситасида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш учун;
  • хўжалик юритувчи субъект ва унинг тузилмасига кирадиган ички идоравий корхона (бўлинма) ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);
  • стратегик харид қилувчи ва устав фондида (капиталида) мазкур стратегик харид қилувчининг улуши бўлган ташкилот ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида;
  • божсиз савдо ҳудудида сотилиши мўлжалланган товарларни харид қилиш учун;
  • халқаро электр алоқа хизматларини харид қилиш учун (халқаро телефон овозли трафиги ва Интернет тармоғига кириш).

 

Халқаро шартномалар ва инвестиция битимларида бошқача тартиб белгиланган бўлса, контрактлар, импорт контрактларига нисбатан ҳам талаб этилмайди.

 

Бу – муҳим! Айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилишга тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек айрим контрактлар, импорт контрактларини экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш талабининг мавжуд эмаслиги бу ҳолларда тегишли харид тартиб-таомилларини ўтказиш мажбуриятини бекор қилмайди («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси 3-қисмига қаранг).

 

Ҳужжат бошқа бир қатор ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16