Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинНазорат қилинадиган чет эл компанияларининг активлиги қандай ва нима учун аниқланадиКорхонада ЭҲАни жорий қилишни нимадан бошлаш керакХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинми

Давлат органлари томонидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларнинг талаб қилиниши бекор қилинди

30.07.2021

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 24.07.2021 йилдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6269-сон Фармонида назарда тутилган. 

 

Ҳужжатга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидагиларни талаб қилиш бекор қилинади:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

  • тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
  • лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлигини;
  • давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини;
  • қимматли қоғозларга эгалигини, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлигини, дивидендлар олинганлигини;
  • кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини;
  • жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлигини ва олинганлигини;
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
  • жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлигини;
  • жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини;
  • фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлигини;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
  • олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

  • молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
  • жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
  • ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда ҳужжат ва маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

 

Ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.