Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органлари ва жамоатчилик ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ўсмирлар тарбияси билан шуғулланади

30.05.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.05.2019 йилдаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида қарор билан:

  • Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси;
  • Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси (кейинги ўринларда –ўқув-тарбия муассасалари) ташкил этилади.

 

Улар Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи, Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи, Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати ва Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернатининг негизида ташкил этилади.

 

Қиз болалар муассаса Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Гулзоробод” маҳалласи манзилида, ўғил болалар учун эса - Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Бахт шаҳри “Тадбиркор” маҳалласи манзилида жойлаштирилади.

 

Ўғил болалар муассасаси учун Миллий гвардия, қиз болалар муассасаси учун эса – ИИВ мутассадди этиб белгиланди. Улар ўз вақтида тўлиқ таъминоти ва маиший шарт-шароитлари яхшиланишига кўмаклашиш, ушбу муассасаларда маънавий-маърифий ишларнинг замонавий усул ва шаклларидан фойдаланилган ҳолда соғлом ва жисмонан бақувват, руҳан тетик, билимли, ватанпарвар, фидойи, дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, тарбияланувчиларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга масъулдирлар.

 

Халқ таълими вазирлигига ўқув-тарбия муассасаларида сифатли тарбия ва таълим жараёнини йўлга қўйиш, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш топширилди.

 

Ҳужжат билан вояга етмаганларни ўқув-тарбия муассасаларига юбориш тартиби белгиланди. Ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган вояга етмаганлар:

  • ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган;
  • айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган, материаллар вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга кўриб чиқиш учун топширилган бўлса;
  • ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган вояга етмаганлар;
  • якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади.

 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ушбу муассасаларнинг раҳбар ва педагог ходимлари, шу жумладан, тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун базавий тариф ставкасининг 75%и миқдорида ҳар ойлик устама ҳақи тўланади.

 

2019 йил давомида тарбияланувчилар уларни тоифаларга ажратган ҳолда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтарилади ёхуд васий (ҳомий) тайинланади, жойлаштиришнинг бошқа шакллари қўлланади, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилади. Тарбияланувчилар ва уларнинг оиласидаги аҳвол ўрганилади ва баҳоланади, улар муассасалардан қайтгандан сўнг уларни ўқишга жойлаштириш, ижтимоий мослашуви ҳамда оиласидаги муаммоларни ҳал этиш, моддий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш чоралари кўрилади.

 

Олий Мажлис палаталарининг ва халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг қўшма мажлисларида ҳар йили бир маротаба мазкур ўқув-тарбия муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнлари муҳокама қилинади, улар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.

 

Самарали тарбия бериш учун қуйидаги ташкилотлар жалб қилинади:

Ташкилот

Вазифалар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 

  • тарбияланувчиларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
  • маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб, тарбияланувчиларнинг тарихий-меъморий мажмуалар, ҳайвонот боғлари, театрлар, музейлар ва бошқа маданий-кўнгилочар жойларга ташрифларини уюштириб бориш

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

ўқув-тарбия муассасаларини битираётган қизлар рўйхатини юритиб бориш, улар билан якка тартибда ва аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил этиш ҳамда уларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

битирувчиларни касбга йўллаш, ўқитиш, қайта ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш ишлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

мунтазам равишда вояга етмаганларни қатъий тарзда ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтказиб бориш ҳамда бемор тарбияланувчиларни ўз тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида бепул даволаш

Халқ таълими вазирлиги

мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик ва бошқа тўгаракларни ташкил этиш, амалдаги меъёрга мувофиқ мусиқа асбоблари билан таъминлаш

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

муассасаларнинг спорт залларини спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

муассасаларда 1 тадан компьютер синф хоналарини замонавий компьютерлар билан таъминлаш, уларда ўқувчиларни фикрлашга йўналтирадиган компьютер ўйинлари базасини яратиш

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

бошқа идоралар билан биргаликда бадиий адабиётлар билан таъминлаш;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

тарбияланувчи қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида зарур миқдорда тикув машинаси ва бошқа анжомлар билан таъминлаш чораларини кўриш

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этиши, назоратсиз ёҳуд қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни чуқур таҳлил этиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш

 

Судларга вояга етмаганларни ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш масаласи синчковлик билан ўрганиб чиқилиши, бунда масъул органлар томонидан қабул қилинган қарорлар етарли асослантирилганлиги, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг амалга оширган профилактика ишлари самарадорлигига баҳо берилишига эътибор қаратиш тавсия этилди. Бош прокуратурага вояга етмаганлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтириш топширилди.

 

Константин Мосин.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум