Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат ва бизнес ўртасидаги шериклик – Молия вазирлиги ҳузуридаги Агентлик билан келишилган ҳолда

22.10.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 20.10.2018 йилдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Молия ва иқтисодиёт вазирликлари ҳамда ССПнинг таклифига биноан Молия вазирлиги ҳузурида бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 нафар бўлган Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги  ташкил этилди. Орган Молия вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади, Агентликка эса лавозими бўйича молия вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган директор бошчилик қилади.

 

Агентликнинг вазифалари:

  • иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни (кейинги ўринларда – ДХШ деб юритилади) ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • ДХШ лойиҳаларининг самарадорлиги ва афзалликларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
  • ДХШ соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни очиқ ҳолда жойлаштириш ва уларнинг реестрини юритиш;
  • ДХШни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, шу жумладан, муайян лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;
  • ДХШни ривожлантириш масалаларида инвесторлар, халқаро молия ва донор ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек, бозорнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
  • ДХШ лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, шу жумладан, юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
  • ДХШ лойиҳаларини, шу жумладан, лойиҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдаланилишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш амалиётини мониторинг қилиш.

 

Бундан ташқари, Агентлик муҳим ваколатларга эга бўлди. Масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, танлов ҳужжатлари, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимлар лойиҳалари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар Агентлик билан келишилиши лозим. Шунингдек, у ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилиши, техник-иқтисодий ҳамда молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни уларнинг ташаббускорлари ва иштирокчиларидан сўраб олиш ҳуқуқига эга.

 

2018 йил 1 декабргача ДХШ соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилади, бирхиллаштирилган ёндашувлар, тартиблар ва уларни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилади, шунингдек “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланади. Кейинги йилнинг бошига Ўзбекистонда ДХШни ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш режалаштирилган.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16