Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электр ва газ учун аванс: нарх ошганда фақат 1 ой қўшимча тўлов тўламаса бўлади

04.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 йилдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 452-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан айрим тоифадаги истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланди.

 

Биринчидан, ўз фаолиятини республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширмайдиган ва маънавий эскирган ҳамда тежамкор бўлмаган қозон агрегатларини алмаштирмаган ташкилотларга нисбатан 2019 йил 1 июндан бошлаб, фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга нисбатан оширилган коэффициент 2,0 дан 1,2 гача камайтирилади. Бу  аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тааллуқли эмас.

 

Иккинчидан, уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган сув таъминоти корхоналарига электр энергияси учун ҳисоб-китобларни табақалаштирилган тариф бўйича амалга ошириш талаби татбиқ этилмайди.

 

Учинчидан, қуйидагилар электр энергияси учун тўловни маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф бўйича амалга оширади:

  • ХУМШ ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари - умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс мансублигининг бўлиниш чегарасидаги нуқтада ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларига мувофиқ;
  • электр энергиясидан аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар.

 

Эслатиб ўтамиз, кўрсатилган субъектлар (бундан коммунал-эксплуатация ташкилотлари ва оилавий корхоналар мустасно) томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун тўловда ҳам шунга ўхшаш тартиб қўлланади.

 

Тўртинчидан, электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади.

 

Бешинчидан, электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) ва табиий газ учун аванс 2019 йил 1 июндан кейин тўланган тақдирда тариф ўзгарганда истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) қўшимча тўлов тўлашдан озод қилинадиган муддат қисқартирилди. Бу ҳолатда “имтиёзли” муддат тўлов тўланган кундан бошлаб 1 ойни ташкил этади. Аванс тўловини 1 июнга қадар амалга оширганлар эса илгариги қоидалар бўйича – 2 ой мобайнида қўшимча тўлов тўламасликка ҳақли.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

   Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум