Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази вазифалари белгиланди

16.03.2023

Рус тилида ўқиш

«Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2023 йилдаги «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 107-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 22.08.2022 йилдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази ишга туширилди.

 

«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий вазифалари:

  • манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш;
  • «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмасига оид давлат ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш;
  • «Электрон ҳукумат»  тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштирилган ва сақланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш.
  • булутли технологиялар асосида давлат органлари вa ташкилотлари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди;

  • ахборот тизимларини жойлаштириш тартиби;
  • ахборот тизимларини сақлаш ва қайта ишлаш тартиби;
  • тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16