Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерларнинг ишини енгиллаштириш бўйича ғояларингиз борми? Ботга ёзинг! Контрагент қандай ҚҚС ставкасини қўллаётганини олдиндан қандай билиш мумкин Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди Маркировкаланган товарлар учун янги хавф мезони ишга туширилди

Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул

21.09.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.   

Солиқ имтиёзлари ва преференциялар


2028 йил 1 январгача электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўз эҳтиёжлари учун полиэтилен гранулаларини олиб киришда акциз солиғи тўлашдан озод этилади.

 

Илгари белгиланган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати10.01.2024 й. ПҚ-15-сон 6-б.: ҳисобот даври якунларига кўра электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушумлар миқдори умумий тушумларнинг камида 80 фоизини ташкил этадиган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини 50 фоизга камайтириш – 2030 йил 1 январгача узайтирилади.

 

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Ягона электрон платформасида (cooperation.uz) рўйхатдан ўтган электротехника саноати корхоналарига хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар етказиб берувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мол-мулк солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш шаклида имтиёз берилади. Шарт – ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра ушбу маҳсулотларни сотишдан олинган тушум умумий тушумнинг камида 50 фоизини ташкил этиши шарт.

 

Ушбу имтиёз устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахсларга татбиқ этилмайди. 

 

Инвестициялар ҳажми 50 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган йирик халқаро инвесторлар («Forbes Global 2000») ер солиғи, мол-мулк солиғи ва фойда солиғидан 10 йил муддатга озод этилади. Бунда инвестиция шартномасида 3 йил давомида қўшилган қийматни 40 фоиздан кўпайтириш, шунингдек йиллик фойданинг камида 3 фоиз қисмини илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига йўналтириш мажбуриятлари назарда тутилиши лозим.

 

Электротехникада янги инвестиция лойиҳалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқариш бинолари ва технологик ускуналарни фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 3 йил давомида тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/prezidentning_pf-175-sonli_farmoniga_asosan_biznes_uchun_soliq_qoidalari_qanday_uzgaradi