Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Энергетика вa ғалла етиштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга махсус мақсадли ҳисобварақлардан фойдаланишга рухсат берилди

Энергетика вa ғалла етиштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга махсус мақсадли ҳисобварақлардан фойдаланишга рухсат берилди

17.03.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2023 йилдаги «Энергетика вa ғалла етиштириш соҳасидаги айрим хўжалик юритувчи субъектларга махсус мақсадли ҳисобварақлардан вақтинча фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида»ги 112-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 25.05.2022 йилдаги «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-141-сон Фармонига мувофиқ энергетика ва ғалла етиштириш соҳасидаги айрим хўжалик юритувчи субъектларга (рўйхат бўйича) қонунчилик ҳужжатлари бўйича ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлардан вақтинча фойдаланишга рухсат берилади.

 

Мавжуд солиқ қарзи, ҳисобланган жорий тўловлар тўлиқ тўланмаганда ёки тушган маблағлар мақсадсиз ишлатилганлиги ёхуд кўрсатилган йўналишлардан бошқа маблағлар кирим қилинганлиги аниқланган тақдирда уларнинг махсус мақсадли ҳисобварақлари муддатидан олдин ёпилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.03.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16