Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Энергия самарадор технологиялар Тошкент шаҳри кўчаларини ёритишга 2018 йил охиригача жорий этилади

23.11.2017


Президентнинг 21.11.2017 йилдаги ПҚ–3399-сон қарори билан Ислом тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида энергиядан самарали фойдаланиладиган технологияларни жорий этиш» лойиҳаси муддатларига тузатишлар киритилди.

 

Шаҳар бўйича 1 546 дона электр таъминоти шкафлари ва 116 083 дона симобли ёритиш асбоблари алмаштирилади. Уларнинг ўрнига светодиодли ёриткичлар ўрнатилади.

 

Лойиҳа бўйича пудратчи этиб «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК тасдиқланган. У томондан олиб келинадиган, 1.01.2019 йилгача божхона тўловларидан озод этилган (божхона йиғимларидан ташқари) хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар, асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар рўйхати тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур божхона имтиёзлари Президентнинг 28.11.2013 йилдаги ПҚ–2078-сон қарори билан тақдим этилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

  Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум