Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида қаерга хабар бериш лозим

01.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2023 йилдаги «Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 541-сон қарори қабул қилинди.

 

Ёқилғи-энергия манбаларидан оқилона фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида «Uzenergo» мобил иловаси ишлаб чиқилмоқда.

 

Маълумот учун: 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб аҳоли томонидан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.

 

Фото ва видеоёзувлар қуйидагиларни акс эттириши лозим:

  • электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ҳақида маълумот (мавжуд бўлганда);
  • ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, унинг географик жойлашуви, сана ва вақт. 

 

Материаллар «Uzenergo» иловаси орқали  йўлланаётган қуйидагиларни кўрсатиш лозим:

  • шахснинг Ф.И.Ш., унинг манзилини;
  • уяли телефон рақамини, банк картаси рақамини ва электрон почта манзилини.

 

Фото ва видеоматериалларга ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Видео ҳажмини қисқартириш мақсадида уни кесишга рухсат этилади (120 сониядан ошмаслиги керак).

 

Ҳуқуқбузарликнинг туридан келиб чиқиб, хабар берган шахсга ҳуқуқбузарга тайинланган жарима миқдорининг 2 %дан 30 %гача миқдорида пул мукофоти тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум