Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

«Энг намунали яшил туризм объекти» танловини ўтказишга тайёргарлик бошланди

25.06.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2025 йилдаги «Туризм объектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 385-сон қарори қабул қилинди.

 

2025 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрда «Энг намунали яшил туризм объекти» танлови ўтказилади. Ҳужжат билан танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Танловнинг асосий вазифалари:

  • туризм объектларида пластик маҳсулотлар ва чиқиндилардан фойдаланишни камайтириш;
  • туризм объектларида бир марталик пластикдан экологик жиҳатдан тоза (биопарчаланувчи) маҳсулотларга ўтиш ва улардан фойдаланишга кўмаклашиш;
  • техник тартибга солиш соҳасидаги экологик талаблар ва экологик мезонларга мувофиқликка эришиш;
  • туризм объектларида атроф-муҳитни ва экологияни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ечимлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

 

Танлов ҳудудий саралаш ва республика якуний босқичларидан иборат.

 

Танловнинг республика якуний босқичи ғолибларига бир марталик пул мукофоти берилади:

  • 1-ўрин – БҲМнинг 150 баравари;
  • 2-ўрин – БҲМнинг 100 баравари;
  • 3-ўрин – БҲМнинг 50 баравари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова