Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Энг яхши сунъий интеллект стартаплари президент гранти учун курашади

09.06.2026

Рус тилида ўқиш

"Сунъий интеллект соҳасидаги энг яхши стартап" танлови ўтказилади Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2026 йилдаги 288-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини (President AI Award) учун "Сунъий интеллект соҳасидаги энг яхши стартап" танловини ўтказиш тартиби тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, 22.10.2025 йилдаги ПФ-189-сон Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини (President AI Award) учун "Сунъий интеллект соҳасидаги энг яхши стартап" танлови ўтказилади. Давлат органлари, хусусий сектор ва илмий ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, PR-кампаниялар, тушунтириш ишлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун "Сунъий интеллект альянси" нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди.

 

Ҳужжат билан "Сунъий интеллект соҳасидаги энг яхши стартап" танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

• иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган сунъий интеллект технологияларига асосланган истиқболли бизнес ғоялар ёки стартап лойиҳаларни аниқлаш ва танлаш тизимини яратиш;

• экспортга йўналтирилган ва халқаро миқёсда рақобатбардош сунъий интеллект маҳсулотлари ва ечимларини ишлаб чиқишни рағбатлантириш;

• танлов доирасида ёш мутахассисларнинг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда моделлаштириш, маълумотлар билан ишлаш ва жамоавий ишлаш соҳасидаги қизиқиши, амалий кўникмалари ва малакасини ошириш.

 

Танлов Ташкилий қўмита томонидан ҳар йили 1 июнга қадар тасдиқланадиган 5 та йўналиш бўйича ўтказилади, танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар июль ойидан бошлаб қабул қилинади.

 

Танловда ғолиб бўлган юридик шахсларга "GT Park Ventures" МЧЖ акциялари шаклидаги инвестиция совғалари Марказий банкнинг тўлов кунидаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида қуйидаги миқдорларда топширилади:

  • 1-ўрин - 100 000 доллар;
  • 2-ўрин - 60 000 доллар;
  • 3-ўрин - 40 000 доллар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.06.2026 йилдан кучга кирди.

                                   Лола Абдуазимова