Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги моддий ёрдам: ҚҚС қачон юзага келади ва чегирма ҳуқуқи қачон йўқотилади Таъсисчилар чиқиб кетишида олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади – Buxgalter Pro

Enterprise Uzbekistan рақамли технологияларни ривожлантириш учун махсус ҳуқуқий режимга эга бўлади

21.08.2026

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 19.08.2026 йилдаги «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги ЎРҚ-1169-сон Конституциявий қонун имзоланди. Ушбу қонун Enterprise Uzbekistan маркази фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратади ва беш ойдан кейин кучга киради.

 

Enterprise Uzbekistanнинг норматив-ҳуқуқий базаси Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи элементларидан, шунингдек етакчи халқаро молиявий марказларнинг стандартларидан фойдаланади.

 

2100 йилгача амал қилувчи махсус тартибга солиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • корпоратив ва тижорат муносабатлари;
  • инвестициялар;
  • меҳнатга оид муносабатлар;
  • маълумотларни ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
  • давлат хизматлари;
  • сунъий интеллект;
  • таълим ва инновацияларни тартибга солишга доир синовдан ўтказиш;
  • солиқ солиш ва божхонага доир тартибга солиш.

 

Инвесторларнинг активлари ва мол-мулки национализация қилиш, мусодара қилиш, музлатиб қўйиш ва бошқа чекловлардан ҳимояланган (қонунда белгиланган ҳоллар ва суд қарорлари бундан мустасно).

 

Муқобил ва венчур инвестициялар экотизими инвесторларнинг қуйидаги тоифаларини назарда тутади:

  • институционал инвесторлар;
  • стартап-инвесторлар;
  • резидент-инвесторлар;
  • инфратузилмавий инвесторлар.

 

Марказ шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилишнинг жаҳон стандартларига мувофиқ келадиган махсус қоидаларидан фойдаланади. Шунингдек, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда булутли технологиялардан фойдаланиш орқали маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришга йўл қўйилади.

 

Қонун интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди, сунъий интеллект  технологияларини яратиш, тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида эркинликни кафолатлайди.

 

Марказ ўз ҳудудида академиялар, университетлар, илмий-тадқиқот институтлари ва ўқув марказларини очиш учун махсус лицензиялар бериш ваколатига эга.

 

Марказ доирасида фойда солиғи, ҚҚС ва ЖШДСни қўллашни назарда тутувчи алоҳида солиқ солиш модели ўрнатилган. Инвесторлар дивидендлар ва инвестициялардан олинадиган бошқа даромадлар бўйича солиқлардан озод қилинади.

 

Экспорт ва марказ ичидаги фаолият учун имтиёзлар амал қилади: фойда солиғи, ҚҚС ва чет эллик ходимлар учун ЖШДСнинг ноль даражали ставкаси.

 

Enterprise Uzbekistanнинг олий органи Президент раислигидаги Бошқарув кенгаши ҳисобланади. Ижро этувчи функциялар Марказ маъмурияти томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 21.01.2027 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-10-08
  • USD:11809.19 (+0.00) сум
  • EUR:13206.22 (+0.00) сум
  • RUB:138.15 (+0.00) сум