Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик ва жисмоний шахслар учун чет элга инвестиция киритиш қоидалари қандай ўзгаради Фоизсиз қарз бўйича даромадни ҳисоблашда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради

Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади

20.05.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги "Ер участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 255-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ер участкасини ижарага бериш шартномасини янги муддатга узайтиришга оид давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни назарда тутади:

• давлат хизматларини давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатиш;

• ер участкасини ижарага бериш шартномасини янги муддатга узайтиришда давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш;

• ариза берувчининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлари.

 

Регламент туман (шаҳар) ҳокимлиги билан тузилган шартномаларга татбиқ этилади ва қуйидагиларга тааллуқлидир:

• ер ижараси шартномаларининг амал қилиш муддати тугаётган жисмоний ёки юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган ер участкалари;

• жисмоний ёки юридик шахсларга ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари ижара шартномасини янги муддатга узайтириш.

 

Бунда ижарага олувчи шартномани узайтириш тўғрисида унинг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин ижарага берувчига электрон шаклда ариза бериши керак.

 

Регламент давлат органлари томонидан доимий фойдаланиш асосида ижарага олинган, ўрмон фонди, махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида жойлашган ер участкаларига татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                              Лола Абдуазимова