Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида жарималар 10 ва ундан кўп марта оширилди

19.04.2018

 

18.04.2018 йилдаги  ЎРҚ–476-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Биринчидан, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини (МЖТКнинг 70-моддаси) бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Жарима санкцияларининг оширилиши қуйидаги жадвалда яққол намойиш этилган.

 

 

Диспозиция

(ҳуқуқбузарлик тури)

Санкция (жарима миқдори)

19.04.2018 йилгача

19.04.2018 йилдан бошлаб

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши

фуқароларга –  1 дан 2 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга –3 дан 5 ЭКИҲгача

фуқароларга –10 дан 20 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга –  30 дан 50 ЭКИҲгача

Конларнинг бой участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашёни қазиб олаётганда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни нормативдан ортиқ нобуд қилиш, фойдали қазилма конларини яроқсиз ҳолга келтириш ва фойдали қазилма захираларидан оқилона фойдаланиш талабларини бошқача тарзда бузиш

мансабдор шахсларга – 1 дан 3 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 10 дан 30 ЭКИҲгача

Маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотиш, тугатилаётган ёки консервация қилинаётган конларни ва бурғиланган қудуқларни аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтириб қўйиш талабларини, шунингдек консервация вақтида конларни, қазилаётган жойларни ва бурғиланган қудуқларни муҳофаза этиш талабларини бажармаслик

мансабдор шахсларга – 1 дан 3 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 10 дан 30 ЭКИҲгача

Юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўллангандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш

фуқароларга – 1 дан 3 ЭКИХгача

мансабдор шахсларга –3 дан 7 ЭКИҲгача

фуқароларга – 20 дан 50 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга –50 дан 100 ЭКИҲгача

 

Иккинчидан, дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Бунинг учун фуқароларга 30 дан 50 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 50 дан 100 ЭКИҲгача жарима солинади. Ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни (махсус техника ва ускуналар: лебёдка, экскаваторлар, бульдозерлар ва ҳ.к.) ёки унинг бевосита ашёсини мусодара қилиб фуқароларга 50 дан 70 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 100 дан 150 ЭКИҲгача жарима солишга сабаб бўлади.

 

Мазкур тоифадаги ишларнинг судга тааллуқлилиги содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибига боғлиқ. Биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарликлар (МЖТКнинг 701-моддаси 1-қисми) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ваколатига, такрор содир этилганлари эса (МЖТКнинг 701-моддаси 2-қисми) маъмурий судлар ваколатига киритилди. 

 

Бунда ҳуқуқбузарларни маъмурий ушлаб туриш ички ишлар органлари ходимлари ва Экология  давлат қўмитаси  органлари мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади. Ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгунига ва иш кўриб чиқилгунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш ҳуқуқи фақат Экология  давлат қўмитаси  органлари мансабдор шахсларига тегишли.

 

Қонун 19.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум