Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёшлар иттифоқи фаоллари– ўқишда аълочилар учун контракт миқдорининг 35%и тўлаб берилади

17.01.2018

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами  2961, 2018 йил 10 январь) билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 

Таҳририятдан: Қабул қилинган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм Қўмондонлигининг тавсияномаси асосида таълимнинг тўлов-контракт шаклига ўқишга қабул қилинган ва Ёшлар иттифоқи томонидан моддий ёрдам кўрсатилаётган талабаларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ёшлар иттифоқи бундай талабалар учун контракт миқдорининг 35%ини бошқа тартибда тўлайди. Батафсил бу ерда.

 

Имтиёзга ким даъвогар бўлиши мумкин

 

Низом бакалавриат ва магистратура босқичларида тўлов-контракт асосида ўқишнинг кундузги бўлимида (иккинчи мутахассислик, сиртқи ва кечки таълим бундан мустасно) таҳсил олаётган талабаларга нисбатан қўлланилади. Таъкидлаб ўтамиз, илгари Ёшлар иттифоқи магистратура босқичи талабалари учун контракт миқдорини тўлаб бермас эди.

 

Ёшлар иттифоқининг ОТМдаги бошланғич ташкилоти фаолиятида фаол иштирок этиш ҳамда ўқишдаги аъло кўрсаткичлар (ўртача рейтинг балли 86% ва ундан юқори бўлиши) моддий қўллаб-қувватлаш учун мажбурий шартлар ҳисобланади.

 

Моддий қўллаб-қувватлаш Ёшлар иттифоқи томонидан талабанинг ўқиши учун тўланадиган йиллик тўлов-контракт миқдорининг 35%ини тўлаб бериш орқали амалга оширилади. Бунда талаба тўловнинг қолган қисмини (яъни, 65%ини) ўз вақтида тўлаши шарт.

 

Бу - муҳим! Қўшимча тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар ўқишнинг 2-босқичидан бошлаб имтиёзга даъвогар бўлишлари мумкин.

 

Саралаш – ўқиш кўрсаткичларини баҳолаш асосида

 

Даъвогарларни саралашда талабанинг қуйидаги асосий кўрсаткичлари инобатга олинади:

  • Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этиладиган лойиҳа ва тадбирларда фаол иштирок этиш;
  • фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларидаги, илмий ва ижодий фаолиятдаги эришган натижалари;
  • ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятлари;
  • олий таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этиши (ректор буйруғига асосан ҳайфсанлар эълон қилинмаганлиги).

 

Талабаларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари Ёшлар иттифоқининг Марказий кенгаши томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Моддий ёрдам кўрсатиш тартиби

 

Имтиёзга эга бўлиш учун барча талабларга жавоб берадиган талабалар ҳар йили 10 февралга қадар ўз ОТМнинг Ёшлар иттифоқига тегишли ариза беришлари мумкин. Тақдим этилган аризалар кўриб чиқилгандан кейин Кенгаш имтиёз учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади. Шундан кейин маълумотлар тавсия этиладиган талабалар рўйхати билан бирга Ёшлар иттифоқининг Марказий кенгашига тақдим этилади. Тавсияларни кўриб чиқиш якунларига кўра Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан қарор қабул қилинади, у ОТМнинг тегишли ҳисобварақларига йилнинг 1 мартидан кечиктирмай пул маблағларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари учун ОТМга имтиёзли қабул қилиш ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда батафсил бизнинг шарҳимизда келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 10.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум