Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига имтиёзли ипотека берилади

06.04.2018

 

Президентнинг 5.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари учун имтиёзли ипотека кредити асосида 110 та квартирали уй-жой қуриш ишлари бошланган. Ҳудудларда яшаб фаол ижод қилаётган, уй-жойга муҳтож Уюшма аъзолари учун уй-жойлар ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар ҳокимликлари 2018-2021 йилларда режа ишлаб чиқади ва унинг бажарилишини қатъий назоратга олувчи Ҳукуматга тақдим этади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ижод» жамоат фондининг ҳудудий бўлимлари тузилади. Ҳудудий бўлимлар Васийлик кенгашларига Жўқорғи Кенгес раиси ва вилоятлар ҳокимлари раис, ҳудудий университет ва институтлар ректорлари эса раис ўринбосарлари сифатида бириктирилади.

 

Бир қатор босма нашрлар (газета ва журналлар) тижорат ташкилотлари билан биргаликда «Дўстлар клублари»ни туздилар, бу шартнома асосида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилишини англатади. Келгусида Ёзувчилар уюшмасининг ҳудудий бўлимларида ҳам шунга ўхшаш тажриба қўлланилади.

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида Олий адабиёт курси ташкил этилади. Август ойига қадар мутахассисликлар бўйича тегишли малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари тасдиқланади. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб унга бакалавр даражасига эга бўлган ва адабиёт соҳасида ўз ижодий қобилиятини намоён этган ижодкорлар қабул қилинади. Йиллик қабул квоталари: 40%и бюджет ва 60%и тўлов-контракт асосидаги жойлар нисбатидан келиб чиқиб, кейинроқ белгиланади.

 

Ҳужжатда бир қатор вазифалар белгиланган, улар орасида қуйидагиларни қайд этиб ўтиш мумкин:

  • ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мулк шаклидан қатъи назар, барча, шу жумладан, электрон ОАВ, нашриётлар томонидан муаллифлик гонорари тўлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шу жумладан, вилоятларда яшаётган ижодкорларга сифатли ва имтиёзли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • Ёзувчилар уюшмасига қарашли ижод уйлари ва ошхоналарни арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Ёзувчилар уюшмаси ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум