Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фақат мол-мулк эмас, балки иш ва хизматлар ҳам текин асосда бўлиши мумкин

09.01.2017

Қонунчиликка (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонун) киритилган ўзгартиришларга биноан ишлар ва хизматларни текин асосда олишда солиқларни барча тараф тўлайди.

СКнинг 135-моддасида  солиқ солиш мақсадларида текин асосда олинган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар қийматини аниқлаш тартиби акс эттирилган. Амалиётда текин асосда олинган иш ёки хизматларнинг қийматини аниқлашда мураккабликлар ва низоли вазиятлар келиб чиқарди. Баъзан уларга ҳатто солиқ солинмасди.

 

Турлича талқин қилишни бартараф этиш мақсадида мазкур моддага қўшимчалар киритилди, уларга кўра текин асосда олинган иш ва хизматларнинг қиймати ҳам текин асосда олинган мол-мулк қийматини аниқлаш тартиби каби аниқланади.

 

Тегишли қўшимчалар СКнинг 355-моддасига ҳам киритилди. Энди текин асосда олинган ишлар ва хизматларга нафақат уларни олган юридик шахслар, балки уларни бажарган тараф ҳам ЯСТ солади.

 

Бундан ташқари, текин асосда ёки олинганидан паст нархда берилган товарлар қийматини аниқлашда, ЯСТ солиш мақсадида ушбу товарлар қийматига уларни олиш учун сарфланган харажатлар ҳам киритилади (масалан, ташиш, юклаш-тушириш, сақлаш ва ҳоказо).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Музаффар Мирзағаниев,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Фоизларга харажат йўқми – солиқ тўланг

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16