Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган шахслар реестрга киритилади

05.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2021 йилдаги 255-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 5.09.2018 йилдаги «Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 707-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (5.09.2018 йилдаги 707-сон ВМҚга 3-илова).

 

Низомда бошқа тушунчалар қаторида унда қўлланилган қуйидаги асосий тушунчаларга ҳам таъриф берилган:

  • шахсга доир маълумотлар – муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш – шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ҳаракатни ёки ҳаракатлар мажмуини амалга ошириш;
  • шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этмаган шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдорлари ва (ёки) операторларининг рўйхати.

 

Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши деганда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилиши, тизимлаштирилиш ва сақланишига оид шартларга риоя этиш мажбурияти тушунилади.

 

Эслатиб ўтамиз! Шахсга доир маълумотлар базасининг оператори – шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс. Шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори – шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс.

 

Белгиланишича, Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон тармоғида ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси) томонидан амалга оширилади.

 

Давлат инспекцияси:

  • мулкдор ва (ёки) операторларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этишини ўрганиш ва текшириш ҳамда мониторинг ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;
  • фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари бузилган тақдирда, ушбу қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
  • шахсга доир маълумотлар базаси мулкдорлари ва (ёки) операторларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузади ва кўриб чиқиш учун судга юборади;
  • мулкдор ва (ёки) операторларнинг ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет тармоғида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш фаолиятлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради;
  • Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрини (кейинги ўринларда – Реестр) юритади ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари халқаро ташкилотлар билан шахсга доир маълумотлар соҳасида ҳамкорликни амалга оширади.

 

Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини бузган мулкдор ва (ёки) операторларни Реестрга киритиш ва Реестрдан чиқариш тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16