Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш манзилли дастури тасдиқланди

03.02.2021

Рус тилида ўқиш

Фуқаролар йиғинларининг моддий-техник таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2021 йилдаги 46-сон қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастури тасдиқланди.

 

Манзилли дастурга республика вилоятлари кесимида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қурилиши режалаштирилган объектлар рўйхати киритилган. Ҳар бир туман бўйича объектларни молиялаштириш манбалари белгиланган.

 

Қурилаётган мажмуаларга зарур ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини ўтказиш «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Объектларнинг электр таъминоти, газ таъминоти ҳамда алоқа таъминоти «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбектелеком» АК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Мажмуалар қурилиши бўйича ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўлларини қуриш, сув таъминоти ва канализация Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари манбалари ҳисобидан ўтказилади.

 

Мажмуаларни мебель, техника, бошқа ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари, грантлар, кредитлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар, инвесторлар билан келишувга кўра – уларнинг хусусий қўйилмалари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига инвесторларни танлаш ҳамда ҳар бир маҳаллада ДХШ шартлари асосида мажмуалар қурилишини таъминлаш топширилди. Инвесторлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мажмуалар қурилиши Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16