Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Футбол клубларини ишончли бошқариш амалиёти жорий этилмоқда

29.03.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.03.2026 йилдаги ПҚ-107-сон қарори билан спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланган.

 

Қарорда кўзда тутилган асосий вазифалар:

  • спортни молиялаштиришнинг замонавий механизмлари ва муқобил манбаларини жорий этиш;
  • спортга ажратилаётган маблағлар тақсимотини марказлаштириш, бюджет маблағлари ҳажмини кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
  • спорт соҳасида бизнесни ривожлантириш, профессионал футбол клубларида корпоратив бошқарувни жорий этиш, уларнинг фаолиятини тижоратлаштириш.

 

Спорт вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Спорт соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

 

2026 йилда Жамғармага Давлат бюджетидан 700 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Шундан 100 млрд сўми 2026 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ажратилади.

 

2026 йилда Суперлиганинг ҳар бир футбол клубига 35 млрд сўмдан, 2027 йилда 30 млрд сўмдан ва 2028 йилда 25 млрд  сўмдан маблағ ажратилади.

 

2026 йил 1 апрелдан бошлаб спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти билан боғлиқ йиллик харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағларини киритган тадбиркорлар уларнинг ижро этувчи органлари таркибига киритилиши мумкин.

 

Шунингдек, профессионал футбол клубларини клуб фаолияти билан боғлиқ йиллик харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағлари билан таъминлаган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилмоқда.

 

Солиқ имтиёзлари

 

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) ҳамда профессионал футбол клублари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилган шахсий бадаллар тарзидаги хайр-эҳсонлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.

 

Шу билан бирга, 2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи клублар футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилади. Улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

 

Мазкур имтиёз Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича республика комиссияси томонидан белгиланган рўйхат бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёки Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган, хорижий тажриба орттирган ва миллий терма жамоаларни тайёрлашда иштирок этаётган хорижий тренерлар ва спорт мутахассисларига ҳам берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова