Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Маҳсулот хавфсизлиги тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда: нимани билиш муҳим Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин Товарлар импортида ҚҚС Товарлар импортида ҚҚС

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси фаолияти қандай ташкил этилган

08.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2024 йилдаги «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-631-сонли қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда

 

Бош вазир Давлат комиссияси раиси ҳисобланади.

 

Давлат комиссиясини мувофиқлаштирувчи органи – Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази.

 

Давлат комиссияси қуйидаги йўналишлар бўйича қарор қабул қилишда ваколатли ҳисобланади:

  • янги пайдо бўлаётган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи ва суиистеъмолининг барвақт олдини олиш мақсадида вақтинчалик тақиқ ёки чеклов (мораторий) жорий этиш;
  • зарур ҳолларда гиёҳвандлик воситалари муомаласи устидан назоратни таъминлаш ва ҳудудларда нарковазиятни соғломлаштириш бўйича қисқа муддатли дастурларни тасдиқлаш;
  • мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • гиёҳвандлик воситалари муомаласига оид илмий тадқиқотларни қўллаб- қувватлаш;
  • гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш борасидаги вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига нисбатан тегишли чора кўриш.

 

Шунингдек, Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланмоқда. Ҳудудий комиссияларда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислик қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.10.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев