Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гриппга қарши курашиш: хавфи юқори бўлган гуруҳларни вакциналаш, хавфли шакли гумон қилинаётганда – мажбурий ташхис қўйиш

21.05.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 18.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қарорга мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш соҳасидаги ишлари қониқарсиз деб топилди.

 

Қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа масъул идораларнинг грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • санитар-эпидемиологик ҳолатнинг доимий таҳлили ҳамда мониторингини олиб бориш, мамлакатда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалиши ҳамда кенг тарқалиши мумкин бўлган ҳолатларни прогноз қилиш;
  • грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда уларни мувофиқлаштириш, вакциналар, вирусга қарши воситалар ва ҳимоя воситаларининг, ушбу касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ҳамда даволашнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • соғлиқни сақлаш муассасалари ва аҳолини зарур ҳажмда долзарб вакциналар, вирусга қарши воситалар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминлаш ва уларнинг захирасини шакллантириш;
  • грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг комплекс профилактикасини, биринчи навбатда, юқтириш ва оғир оқибатларга чалиниш хавфи юқори бўлган аҳоли тоифасининг умумий вакцинациясини ташкил этиш орқали амалга ошириш;
  • кенг тарқалиши мумкин бўлган грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг илк эпидемиологик белгиларини аниқлаш ва келгусида аҳоли ўртасида касалланишни камайтириш учун комплекс шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

2018 йилда Республикада грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун хорижий давлатларнинг, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари)ни ва грантларини ҳамда бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб қилиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилди.

 

Қарор доирасида Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича гриппнинг оғир шакллари ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар пайдо бўлганда вакциналар, вирусга қарши воситалар, шахсий ҳимоя воситалари, эрта ташхис қўйиш ускуналари билан таъминлаш ва шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат бюджетидан кейинги йилларда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутади.

 

Белгиланишича, 2018 йил 1 августдан гриппнинг оғир шаклларига ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга чалинган ҳамда парранда ва ҳайвонларда учрайдиган гриппнинг юқори патоген вирусларини, шунингдек бошқа хавфли инфекцияларни юқтирганликда гумон қилинаётган шахсларга ушбу вирус турлари бўйича мажбурий ташхис қўйилади.

 

Шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • гриппга ташхис қўйиш бўйича экспресс-тестларнинг ҳамда гриппни даволовчи вирусга қарши махсус воситанинг қайта тикланувчи захираси ташкил этилишини, шунингдек, шу соҳага ихтисослашган стационарларнинг зарур асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари билан жиҳозланишини таъминлаш;
  • бир ой муддатда грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган шахсларни мавсумдан олдин вакцинация билан қамраб олиш мақсадида уларнинг асослантирилган контингентини, шунингдек, зарур молиявий маблағлар ҳажмини аниқлаш;
  • манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда юқори патоген грипп вируслари ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг Республика ҳудудига кириб келишини назорат қилиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • уч ой муддатда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга қарши вакциналар, ташхис воситалари, вирусга қарши воситалар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
  • 2018 йил 1 августга қадар муддатда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш бўйича мақсадли илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил этиш, илғор хорижий илмий ишланмаларни ва янги юқори самарали воситаларни жорий этиш тажрибасини ўрганиш, кейинчалик инновацион ишланмалар натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг ўқув дастурини такомиллаштириш чораларини кўриш.

 

Жаҳонгир Тўрахонов. 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16